«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Xabarlar

Qamashi tumanida fermerlarga mog‘orlagan g‘alla urug‘i tarqatilmoqda

Qamashi tumanidagi fermerlarga mog‘orlagan g‘alla urug‘i tarqatilmoqda. Holatdan norozi bo‘lgan fermerlar urug‘ tarqatuvchi mutasaddilarga bu haqda aytsa-da, mas’ullar bunga e’tibor bermayotganidan nolimoqda. Norozi fermerlar “Daryo”ga holat haqida ma’lum qildi. “Xushvaqt bobo” fermer xo‘jaligi rahbari Mashrab Xushvaqtovning aytishicha, u 6 tonna 250 kilogramm g‘alla urug‘lik olgan, urug‘likning hammasi mog‘orlab ketgan. Ularni ekib bo‘lmaydi. Fermer bu holatni urug‘ beruvchilarga tushuntirgan. Ular kelib ko‘rgan va “Hech narsa qilmaydi, ekavering”, — degan. Fermer esa urug‘ni ekmasdan ushlab turibdi. Fermer Mashrab Xushvaqtovning so‘zlariga ko‘ra, bu […]

Нодавлат нотижорат ташкилотлари сайловлар учун нима қила олади?

Ўзбекистондаги ислоҳотлар дунё ҳамжамияти эътиборида экан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, хусусан, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга.  Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ижтимоий тараққиётда нодавлат секторининг аҳамиятини яққол кўрсатмоқда. Бугунги кунда энг чекка ҳудудда яшаётган фуқаро билан мамлакат раҳбари ўртасида алоқани таъминлашда айнан нодавлат сектори энг самарали механизм сифатида намоён бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.      Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 58-моддасига кўра, давлат жамоат бирлашмаларининг манфаатларини таъминлайди, уларга ижтимоий […]

Endilikda koopirativlar tashkil etiladi

Унга кўра, халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда қишлоқларда кам таъминланган аҳоли даромадларини ошириш бўйича концепция ишлаб чиқилди. Яъни қишлоқ хўжалигида ишлаш имконияти ва иштиёқи бўлган 50 нафар инсон бир ҳудудда бирлаштирилиб, кооператив ташкил этилади.Уларга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 15 гектар ер берилади. Бунда ҳар бир аъзога 20 сотих, кооператив иштирокчиси — ҳамкор тадбиркорга 5 гектар ер маҳсулот етиштириш учун ажратиб берилади. Бунда ҳамкор тадбиркор – шу ҳудуддаги илғор фермер ёки қайта ишлаш билан шуғулланаётган тадбиркор бўлиши мумкин. Уларни янада […]

Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича республика танлови бўлиб ўтди

Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича танловнинг республика босқичи 2019 йил 29 октябрь куни “INFOLIB UZBEKISTAN-2019” VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.  Танловнинг мақсади – жамиятда китоб ва китобхонликнинг нуфузини ошириш, китобни маънавий мерос сифатида асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган энг яхши услубий ишланма/лойиҳаларни аниқлаш ва оммалаштириш. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабоева танлов иштирокчиларини қутлади ва мазкур танловни ўтказилишига сабаб бўлган омиллар тўғрисида сўзлади. “Давлатимиз раҳбари илгари сурган 5та ташаббус доирасида Бўка тумани марказида барпо этилган истироҳат боғи очилишига […]

Tracker, Malibu ва Captiva ҳам Россияга экспорт қилинади

 29.10.2019 22:13    0   983   UzAuto Motors компанияси Россияга Tracker, Malibu ва Captiva моделларини Ravon бренди остида экспорт қилиши кутилмоқда. Ўзбекистон ўзининг Spark модели билан март ойида Россия бозорига қайтганди. Энди 2022 йилгача экспорт қилинадиган машиналар сони 8 тагача етказилиши айтилмоқда. Шунингдек, Россияда автомобилни йиғадиган корхона очиш ҳам режалаштирилган. Manba:Xabar.uz

Энди ФҲДЁ маълумотларини қайд этиш учун доимий яшаш жойига бориш шарт эмас

 29.10.2019 Давлат хизматлари агентликларида жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа) маълумотномаларни бериш йўлга қўйилади.  Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан келиб яшаётган шахслар юқоридаги маълумотларни олиш учун доимий рўйхатда турган ҳудудларига бормасдан Тошкент шаҳридаги исталган Давлат хизматлари марказлари орқали олиши мумкин. Бу бошқа жойларга ҳам тегишли. Давлат хизматлари агентлиги хизматларидан фойдаланиш учун марказ ходими мурожаатчи номидан сўровнома тўлдиради ва сўровномага қуйидагилар илова қилинади: […]

Namanganda ilk mobil bog‘cha ish boshladi (foto)

Namanganda ilk mobil bog‘cha o‘z faoliyatini boshladi. Bu haqda “Daryo” muxbiri Azizbek Abduvaliyev xabar bermoqda. Mazkur loyiha viloyatning Yangiqo‘rg‘on tumanida amalga oshirildi. Buning uchun Isuzu avtobusi maktabgacha ta’lim tashkiloti xonasi ko‘rinishiga keltirildi. Tomiga quyosh panellari o‘rnatilib, ichi o‘yinchoqlar va o‘quv qurollari bilan jihozlandi. “Aqlvoy” deb nomlangan mobil bog‘cha yordamida chekka hududlarga borib, bolalarga ta’lim-tarbiya beriladi. Loyihaga muvofiq, tumanning uchta mahallasida 9 ta mobil guruh tashkil etildi. Har bir guruhga 16 nafar maktabgacha yoshdagi o‘g‘il-qiz jalb qilinib, jami 144 nafar bola […]

O‘zbekistonda noyabr oyi sovuq va nam harorat bilan boshlanadi

O‘zgidromet O‘zbekistonda noyabr oyining boshida ob-havo qanday bo‘lishini ma’lum qildi. O‘zgidrometning jahon ob-havo markazlari ma’lumotlariga tayanib berayotgan dastlabki bahosiga ko‘ra, bu yilgi noyabr oyi ham harorat, ham yog‘inlar rejimiga ko‘ra me’yorga yaqin bo‘ladi. Oy davomida harorat kechasi 8—13 daraja iliqdan 0—5 daraja iliqqacha (ayrim joylarda 0—3 daraja sovuq bo‘lishi mumkin), kunduzi 20—25 daraja iliqdan 8—13 daraja iliqqacha o‘zgarib turadi. Noyabrning birinchi kunlari O‘zbekiston hududida nisbatan iliq havo saqlanib turadi. Bulutlar ko‘payib, 1-noyabr kuni respublikaning ayrim joylariga yomg‘ir yog‘ishi mumkin. 2-noyabrda yog‘ingarchiliksiz […]

O‘zbekistonda dollar kursi ko‘tarildi

Markaziy bank 29-oktabrdan valyutalarning so‘mga nisbatan yangi qiymatini belgiladi. Unga ko‘ra, dollar kursi o‘tgan haftaga nisbatan 14,84 so‘mga ko‘tarilib, 9 463,37 so‘mni tashkil qildi. Yevro 69,54 so‘mga tushib, 10 483,52 so‘mni tashkil qildi. O‘zbekiston va jahon yangiliklari — Telegram’ingizda!

ФВВ қишки мавсумдаги энг катта хавфдан огоҳлантирди

 28.10.2019 09:45 Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин. Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилишингизни сўрайди: — қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;— тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;— ошхонада ўрнатилган табиий […]