«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Xabarlar

ҚАШҚАДАРЁНИНГ ЯНГИ ҲОКИМИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Аввал хабар берганимиздек Мирзаев Зоир Тоирович Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Мирзаев Зоир Тоирович 1968 йил 10 мартда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Маълумоти — олий. 1994-йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1984-1989-йилларда — Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги „Х.Низоматов“ колхозининг ишчиси.1994-1995-йилларда — Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармасининг иқтисодчиси. 1995-1996-йилларда — Жомбой тумани ҳокимлиги молия бўлими мудирининг ўринбосари.1996-1997-йилларда — Самарқанд вилояти Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бош инспектори. 1997-2000-йилларда — […]

Qashqadaryo yangi hokimi bilan tanishing!

Мирзаев Зойир Тоирович — Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи. Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Мирзаев Зойир Тоирович — Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Аҳрор Содиқов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

Зойир Мирзаев Қашқадарё ҳокими бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар тасдиғини топаяпти

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида раҳбарлик қилиб келаётган Зойир Мирзаев Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Қашқадарёда бўлиб ўтаётган йиғилишда иштирок этмоқда. Бундан аввалроқ, Зойир Мирзаев йиғилишда вилоятнинг янги ҳокими сифатида таништирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Йиғилишда иштирок этаётган манбанинг айтишича, бу таҳминда жон бор. Йўқса, Жиззахдаги туманларнинг бирида раҳбарлик қилаётган Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги йиғилишда иштирок этмасди. Манбага кўра, вилоят ҳокими ҳали таништирилмаган. Вилоятнинг бўшатилиши айтилаётган 4 нафар раҳбари йиғилишда кўринмаган. manba: ZiyoNews

Миллий гвардия тоғда яширинган террористик гуруҳни қўлга олди (фото)

 26.10.2019 14:01   0  0  Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг аҳолини турли вазиятларда террористик ва экстремистик таҳдидлардан ҳимоя қилиши, аниқ ва тезкор ҳаракатланиш кўникмаларини ошириб бориши мақсадида мураккаб тоғ шароитларида ҳам ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди. Сурхондарё вилоятидаги Миллий гвардия бўлинмаларидан бирида ҳафта давомида олиб борилаётган ана шундай ўқувлар реал ҳолатга яқинлаштирилганлиги алоҳида аҳамият касб этиб, ҳарбий хизматчиларни руҳан тоблайди, жисмонан ва ақлан камолга етказади, дейилади хабарда.Республикамиз бўйлаб турли хил шароитларда доимий равишда ўтказиб келинаётган ўқув-тактик машғулотлар […]

Ўзбекистоннинг етакчи тадбиркорлари талабаларга маҳорат дарси ўтишди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Халқаро туризм факультети ва Маркетинг кафедраси томонидан “Сотиш тизимидаги янги инновациялар” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди. Ушбу маҳорат дарсида модератор сифатида “Office market”, “Dekos” компаниялари ҳамда “M faktor” лойиҳаси асосчилари Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар иштирок этдилар. Тадбиркорлар йиғилганларга ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда бизнесни бошлаш машаққати, унда муваффақиятга эришиш сирлари, хатоларни енгиб ўтиш, рақобатда ютиб чиқиш омиллари ҳақида ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, ҳаётий мисоллар билан айтиб бердилар. Кеча фойда бераётган нарса бугун иш бермай қолиши мумкин – […]

Қашқадарёга янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда. Аввалроқ, Қашқадарё вилояти раҳбариятининг «тўртлиги» ишдан олиниши маълум қилинганди. Ботир Юсупов 2018 йил 16 январдан бери Қашқадарё вилояти прокурори сифатида ишлаб келаётганди. Kun.uz Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланиб, ушбу тайинловга ойдинлик киритишни сўраган. Маълумот на тасдиқланган ва на инкор этилган

Қашқадарёда 9 ойда 62.2 минг чақалоқ туғилган….batafsil ma’lumot saytimizda!

Қашқадарёда 2019 йилнинг 9 ойида 62 минг 200 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу ҳар 1000 нафар қашқадарёликка туғилиш коэффициенти 25,7 промиллени ташкил этганини кўрсатади. Ўзбекистонда энг кўп чақалоқлар дунёга келган ой август(84.3 минг) ва сентябрь(83.5 минг) экани айтилган. Январда 51.4 минг чақалоқ дунёга келган. manba: KeshNews

ОГОҲЛИК КУНДА КЕРАК!

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2-сонли Талалабалар турар жойида “Жаҳолатга қарши – маърифат билан” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Мусулмонлар идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги “Қум қишлоқ” масжиди ноиби Яхё Мансуров, “Электр энергетика” кафедраси ўқитувчиси Нурали Қурбонов, Ёшлар билан ишлаш ҳамда Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Умрбек Тошниязов, 2-сонли ТТЖ тарбиячи –педагоги У.Ражабов ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Бугун ахборот асри, интернеть замонида яшаяпмиз, — дейди 2-сонли ТТЖ тарбиячи- педагоги У.Ражабов. – Ҳамманинг қўлида замонавий телефон ва унда албатта интернеть бор. Бугун дунёни […]

Айни вақтда Қашқадарёдаги ижодкор ўқувчи- ёшлар беллашмоқда. October 25, 2019 Айни вақтда Қарши шаҳридаги Қарши ихтисослаштирилган санъат мактабида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ташкилий қўмитаси томонидан ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида дўстона алоқаларни янада кучайтириш мақсадида вилоятдаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Қувноқлар ва Зукколар» кўрик-танловининг вилоят босқичининг финали бўлиб ўтмоқда.                                     Тадбир кўтаринки рух ва юқори савияда давом этмоқда.                                              Manba: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ғузорда рамзий белгига эга курант қурилади

Ғузор тумани «Бўстон» маҳалласи ҳудудида халқаро аҳамиятдаги «А-380» ва «М-39» автомобиль йўлларидан чет эллик меҳмонларнинг узлуксиз қатнови амалга оширилишини инобатга олиб, вилоят ҳокими ташаббуси билан муҳим иншоот қад ростлайдиган бўлди «Шўртангазкимё» мажмуаси томонидан қурилиши бошланган мазкур иншоот Ғузор тумани нефт-газ саноати ривожланган ҳудуд эканлигини англатиш билан бир қаторда, ҳудуд кўринишига файз қўшиши табиий Манба: Nnews.uz