«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Texnologiya

Тўққиз ойда Ўзбекистон хориждан қанча электромобил сотиб олгани маълум бўлди

Ўзбекистон сентябрь ойида хориждан 9 та электромобил сотиб олган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида эълон қилинди.  2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 52 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган. Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 […]

Энг кичик Aston Martin янги ҳолатидан ҳам қимматроқ нархда сотувга қўйилди (фото)

Aston Martin Works сайтида 19,3 минг километр йўл босган ноёб Cygnet сити-кар сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Ҳозирда ишлаб чиқарилмайдиган модель 36,7 минг фунт стерлингга баҳоланган, деб хабар беради Motor. Фото: Aston Martin Works Aston Martin ўзининг энг кичкина модели — Cygnet’ни 2013 йилда ишлаб чиқаришдан тўхтатган ва ҳозирга қадар ноёб машина баъзи-баъзида минилган автомобиллар сотиладиган сайтларда пайдо бўлиб қолади. Сити-кар уч йил давомида ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг нархи 30 минг фунт атрофида бўлган — Toyota iQ’дан уч баробар қиммат. Фото: Aston Martin […]

2022 йил охиригача ҳар бир аҳоли пунктида 10 Мбит/с дан кам бўлмаган интернет тезлиги ваъда қилинмоқда

«»Рақамли Ўзбекистон — 2030″ стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz портали хабар беради. Фармонга мувофиқ: 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб барча вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятлар раҳбарлари вазифасини бажарувчи ўринбосарларидан бирига раҳбарнинг рақамлаштириш масалалари ўринбосари (Chief Digital Officer) ваколатлари топширилади. 2021 йил 1 январдан: тизим маъмурияти, ахборот хавфсизлиги ва бошқа оммалашган соҳаларда халқаро ахборот сертификатларини олиш учун фуқароларнинг харажатларининг 50 фоизигача компенсация тизими жорий этилади; жисмоний шахсга идентификация […]

Samsung замонавий кир ювиш машинаси учун еттита зарурий хусусиятларни санаб ўтади

Samsung компанияси нима учун хонадонингизда 7 килограмм максимал сиғимли кир ювиш машинаси бўлиши кераклигининг 7 сабабини келтириб ўтади. Қуйидаги замонавий кир ювиш машинаси учун зарур хусусиятлар ҳамда ушбу хусусиятларга эга бўлган Samsung моделлари ҳақида сўзлаб берамиз. Кир ювиш машинасини хонадоннингиздаги асосий вазифаси — бу кир ювишни қойиллатиб, кундалик ишларга дасёр бўлишдан иборат. Одатда, хонанинг бир чеккасида жимгина туришига қарамай, ушбу қурилма кийимларни тўхтовсиз ювиб бераверади. Бундай шароитда узоқ йиллар давомида фойдаланиш учун эса кир ювиш машинаси танловига алоҳида эътибор билан […]

Microsoft серверлари сув остида сақланадиган бўлди

Дастурий таъминот яратиш бўйича трансмиллий гигант ҳисобланувчи Microsoft Оркней ороллари яқинидаги Шотланд денгизи тубидан маълумотлар марказини чиқариб, икки йиллик тажрибани якунлади. Серверлар ўтган давр мобайнида 35 метр чуқурликда сақланган, дейилади компания сайтида. 2018 йилда 27,6 гигабайт хотирага эга 864 та серверда жойлашган маълумотлар маркази сув тубига жойлаштирилган эди. Аниқланишича, сув остидаги янги шароитлар дата-марказларни жойлаштиришга яроқли. Гап шундаки, қуруқликда маълумотларни қайта ишлаш марказлари кислород ва юқори намлик сабаб коррозияга учрайди, шунингдек, ҳаво ҳароратининг ўзгариши салбий таъсир кўрсатади. Сув ўтказмайдиган капсула ичида эса […]

Ўзбекистонда ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турлари янгиланади

Ўзбекистонда ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турларини янгилаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да айтилган. Қайд этилишича, машинасозлик соҳасида халқаро консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш мўлжалланган. Автомобилсозлик саноатида жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари (Япония ва Жанубий Корея) тажрибаларидан келиб чиқиб, ҳар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобиль турларини янгилаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, автомобилсозлик саноатида маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлатиладиган хом ашёлар асосий […]

Жиззахдаги заводда KIA автомобиллари ишлаб чиқарилиши айтилмоқда

Шу йилнинг ноябрь ойидан Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Қайд этилишича, келгусида жаҳон брендларининг бошқа моделларини ҳам ишлаб чиқариши кутилаётган ADM-Jizzakh заводининг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 000 автомобилни, кейинчалик эса 100 000 автомобилни ташкил этиши режалаштирилган. Завод аввал-бошданоқ мультибрендли хусусиятга эга бўлиши кўзда тутилган — келгусида у ерда жаҳонга машҳур қатор брендлар автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ […]

Samsung shaffof ekranga ega smartfon yaratadi

o‘nggi yillarda smartfonlar bozorida bir necha yil oldin imkonsiz deya tasavvur qilingan dizaynli gadjetlar paydo bo‘lmoqda: korpus yoki ekran ostiga yashiringan frontal kamera, egiluvchan displey — ishlab chiqaruvchilar shakllar ustida yanada ko‘proq tajriba o‘tkazishni boshladi. Masalan, Samsung to‘liq shaffof ekranli gadjet yaratmoqda, deb yozadi Hi-Tech.Mail.ru. Foto: LetsGoDigital Janubiy Koreya giganti shaffof qurilmani ishlab chiqarish imkonini beradigan yangi texnologiyani patentladi. Shuningdek, ixtiro shaffof displeyli boshqa devayslarni ham ishlab chiqarish imkonini beradi: televizorlar, monitorlar, noutbuk va o‘yin konsollari. Patentning katta qismi texnik jihatga bag‘ishlangan. Hujjatda shaffoflikka […]

Instagram’да кўплаб фойдаланувчилар кутган янги функция пайдо бўлди

Instagram ўз иловасига янги функцияни жорий қилди. Энди фойдаланувчилар ўз “публикация”ларига ўз изоҳларини маҳкамлай олишади. Компания ушбу янгиликни 2020 йилнинг майида синовдан ўтказган эди. Ҳозир эса ушбу функция ҳаммага бирдек тақдим қилинди. Фойдаланувчи умумий ҳисобда учта изоҳни жойлаштириши мумкин. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бундай тартиб позитив хабарларни саралашга имкон беради.   Янги функциядан фойдаланиш учун танланган изоҳни суриш керак. Шунда менюда нафақат “Ўчириш”, балки  “Шикоят қилиш”, “Жавоб бериш”, “Михлаш”,тугмаси пайдо бўлади.

AQShdagi garajlarning biridan 40 yil harakatsiz saqlangan 5 ta Alfa Romeo kolleksiyasiya topildi

Klassik avtomobillarni qidirish va ularning savdosi bilan shug‘ullanuvchi LBI Limited kompaniyasi beshta Alfa Romeo o‘rin olgan eski garaj topilganini ma’lum qildi. Modellardan ikkitasi 40 yildan buyon minilmagan, deb xabar beradi Carakoom “Do‘stlarimizdan biri Pensilvaniya markaziy qismidagi omborlardan birida uzoq vaqtdan beri turgan eski Alfa Romeo’lar haqida ma’lum qildi. Bu kabi gap-so‘zlar kamdan kam hollarda odamni biror natijaga eltadi, biroq bu safar boshqacha bo‘ldi. Biz avtomobillarini sotishga rozi bo‘lgan ushbu garaj egasini qidirib topdik”, — deyiladi xabarda. Mazkur avtomobillar hozirgi egasiga oilasining qaysidir […]