«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Sport

2020 йил ёзги трансферлар вақтида энг кўп пул сарфлаган клублар маълум бўлди

Европада трансферлар ойнаси 5 октябрь, душанба куни ёпилди. Унинг натижаларига кўра, сарф-харажатлар бўйича «Челси» биринчи ўринни эгаллади. Фото: Twitter/@ChelseaFC Лондонликлар 7 футболчини сотиб олиш учун 271 миллион евро сарфлади. Булар: Кай Ҳаверц (80 миллион евро), Тимо Вернер (53 миллион евро), Бен Чиллиуэл (50,2 миллион евро), Ҳаким Зиёш (40 миллион евро) ва Эдуард Менди (24 миллион евро), шунингдек, клуб Маланг Сарр ва Тиаго Сильвани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. Мазкур кўрсаткич бўйича кейинги ўринларни «Манчестер Сити» (156,8 миллион евро) ва «Барселона» […]

«Барселона» футболчилар маошини яна камайтирмоқчи

Фото: «Барселона» ФК Ортда қолган молиявий йил якунларига кўра клуб 97 миллион евро миқдорида зарар кўрди. Раҳбарият янги ҳисобот даврида вазият янада оғирлашиб кетишидан хавотирда. Бунга йўл қўймаслик учун «Барселона» раҳбарияти футболчилардан иш ҳақини камайтиришни сўрамоқчи. Cadena SER маълумотларига кўра, музокаралар «норасмий алоқалар» орқали амалга оширилади. Шунингдек, клуб йиллик тўловларни ҳам камайтириш учун шартномаларни узайтиришни таклиф қилмоқчи. Маълумот ўрнида, «Барселона»нинг 2019 йилдаги иш ҳақи харажатлари 642 миллион долларга баҳоланганди (тахминан, 545 миллион евро). Каталон клуби Ла Лиганинг 5-туридан кейин 3 ўйин ўтказган ҳолда 7 очко […]

АПЛ. «Ливерпуль» ўз дарвозасидан 7 та тўп ўтказиб, шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 4-турида «Ливерпуль» 4 октябрь, якшанба куни «Астон Вилла» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ «Ливерпуль» дарвозабонининг хатосидан кейин Олли Уоткинс мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 22-дақиқада Уоткинс ўзининг ва жамоасининг иккинчи голини урди. 33-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, «Астон Вилла» футболчилари яна ҳисобни оширди. 39-дақиқада Уоткинс ҳет-трикни расмийлаштирди. Иккинчи бўлим дебютида Росс Барклининг зарбасидан кейин тўп мерсисайдликлар дарвозасидан жой олди. Орадан беш дақиқа ўтиб Салоҳ иккинчи голи билан вазиятни ўнглашга уринди. […]

Жозе Моуринью собиқ жамоасини аяб ўтирмади (1:6)

Англия чемпионатининг 4-турида «Тоттенхэм» меҳмонда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди. Ҳисоб ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ очилди. Мезбонлар хавбеги Бруну Фернандеш 11-метрли зарбани аниқ амалга оширди. Шундан сўнг «Тоттенхэм»дан Танги Ндомбеле ва Сон Хин-Мин биттадан гол уришди. Шу тариқа, 7-дақиқага келиб жамоалар учта гол уришга муваффақ бўлишди. Бу 2010 йил апрелдан бери Англия премьер-лигасида қайд этилган энг яхши натижага айланди: ўшанда «Манчестер Сити» «Бёрнли» дарвозасини уч марта ишғол қилишнинг уддасидан чиққанди. 1999 йил февралдан бери илк бор 7 дақиқада иккита жамоа дарвозасига жами учта […]

Томас Мюллер — энг кўп соврин ютган немис футболчиси

Яқинда «Бавария» (Мюнхен) Дортмунднинг «Боруссиясини 3:2 ҳисобида ютиб, саккизинчи маротаба Германия суперкубогини ютди. Шу тариқа «Бавария»нинг жами совринлари сони 77 тага етди. Шуларнинг учдан бир қисмидан кўпроғини клуб Томас Мюллер билан бирга қўлга киритган. Суперкубокдан сўнг Томас Мюллернинг шахсий совринлари сони 27 тани ташкил этмоқда. У совриндорлик борасида «Бавария» ҳамда терма жамоадаги собиқ шериги Бастиан Швайнштайгердан ўзиб кетди. 31 ёшли Томас Мюллернинг ғалабалари: 9 карра — Бундеслига чемпиони 6 карра — Германия кубоги ғолиби 6 карра — Германия суперкубоги ғолиби 2 карра […]

Ronald Kuman “Barselona”dagi ikkinchi o‘yinidayoq klub tarixiga kirdi

“Barselona” Ispaniya chempionatining ikkinchi turidan o‘rin olgan “Selta”ga qarshi o‘yinda 3:0 hisobida g‘alaba qozondi. Foto: Twitter Dastlabki turda esa Katalon klubi “Vilyarreal”ni mag‘lub etgandi (4: 0). Shu tariqa jamoa bosh murabbiyi Ronald Kuman o‘z lavozimiga tayinlanganidan keyin La Liganing dastlabki ikki o‘yinida o‘z darvozasi daxlsizligini saqlab qolgan holda kamida yetti gol urib, g‘alaba qozongan to‘rtinchi murabbiyga aylandi. Bungacha mazkur natijani Xerardo Martino (2013), Karles Reshak (1991) va Terri Veneybls (1984) qayd etgandi. Eslatib o‘tamiz, yozda klub rahbariyati Kike Setyenni iste’foga chiqargach, Kuman uning o‘rnini egallagandi. Manba: Daryo.uz

УЕФА стадионларга чекланган миқдорда мухлислар киритилишига рухсат берди

Таъкидланишича, УЕФА ҳомийлигида ўтадиган ўйинлар пайтида стадионларга томошабинларни киритиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу ҳолатда стадионларнинг 30% ўриндиқларини мухлислар билан тўлдиришга рухсат берилган. Журналист Роб Ҳарриснинг таъкидлашича, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими 2 октябрь куни эълон қилинади. Клубларга агар маҳаллий ҳокимият томонидан тақиқ бўлмаса, томошабинларнинг стадионга киритилиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилинган. Меҳмон жамоаларнинг мухлислари эса аввалгидек ўйинларга қўйилмайди. Мухлислар стадионларга келаси ҳафтадаёқ Миллатлар Лигаси доирасида ўтказиладиган ўйинларда ташриф буюриши мумкин. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур ўйинлари эса 20—21 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Манба:Daryo.uz

УЕФА Суперкубоги. «Бавария» клуби «Севилья»ни қийинчилик билан енгди

Фото: Uefa.com Будапештдаги «Пушкаш-Арена» стадионида бўлиб ўтган УЕФА Суперкубогида ЕЧЛ ғолиби «Бавария» Европа лигаси чемпиони «Севилья»ни қийинчилик билан таслим этди.  Ўйиннинг биринчи таймида Окампоснинг голига эвазига «Севилья» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан кўп вақт ўтмай, «Бавария» Горетцканинг голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи таймда ҳам кучлар тенг келиб, гол киритилмади ва баҳс тақдири қўшимча бўлимларда ҳал қилинадиган бўлди. Қўшимча бўлимда захирадан майдонга тушган Хави Мартинес гол уриб, мюнхенликларга ғалабани тақдим этди. Шу тариқа «Бавария» ўз тарихида иккинчи бор УЕФА Суперкубогини қўлга […]

«Барселона» Луис Суарес «Атлетико»га ўтганини маълум қилди

«Барселона» 33 ёшли уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес «Атлетико»га ўтгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Каталония клубининг расмий сайтида хабар берилган.  «Атлетико» «Барселона»га уругвайлик учун 6 миллион еврони учун турли бонуслар шаклида тўлайди.  «Барселона» Луис Суаресга садоқати учун самимий миннатдорчилик билдиради ва унга энг яхши тилакларни тилайди», — дейилади кўк-анорранглиларнинг хабарномасида. «Луис Суаресга ўтган 6 йил учун раҳмат!» — дейилган «Барселона» матбуот хизматининг «Твиттер»даги хабарида.  24 сентябрь, пайшанба куни футболчи учун хайрлашув маросими, сўнгра масофадан туриб матбуот анжумани ўтказилади. Суарес «Барселона» таркибида 2014 йилдан бери тўп […]

Расман: «Барселона» футболчиси Нелсон Семеду АПЛ клубига ўтди

26 ёшли Семеду «Вулверҳэмптон» клуби билан 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган битим имзолади. Томонлар келишувни 2025 йил ёзига қадар узайтириш имкониятини ҳам шартномада қайд этиб ўтган. «Барселона» Нелсон учун 30 миллион еврога эга бўлади. Бундан ташқари турли натижаларга қараб каталонияликлар яна 10 миллион евро бонусга эга бўлиши мумкин. Нелсон Семеду «Барселона» сафида уч мавсум ҳаракат қилиб, 122 та ўйинда иштирок этди. Шу тариқа «бўрилар» сафидаги португалиялик футболчилар сафи яна биттага кўпайди. «Вулверҳэмптон» сафидаги португалиялик футболчилар: Родерик Миранда, Даниэль Поденсе, Рубен […]