«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Sport

Барселонада голлар шоуси. ЕЧЛ 1-тур натижалари

Европа Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Е гуруҳи Челси – Севилья 0:0 Челси – Менди, Чилуэлл, Жеймс, Тиаго Силва, Зума, Маунт (Зиёш, 62), Пулишич (Ҳадсон-Одои, 90+1), Канте, Жоржиньо (Ковачич, 65), Ҳаверц, Вернер (Абраҳам, 90+1). Севилья – Буну, Навас, Диего Карлос, Сержи Гомес (Жордан, 33), Акунья, Гудель, Ракитич (Васкес, 80), Окампос, Фернандо, Сусо (О.Торрес, 58), де Йонг (Эн-Несири, 80). Ренн – Краснодар 1:1 Голлар: Гирасси (56, пенальти) – Рамирес (59). Ренн – Гомис, Далберт, Да Сильва (Труффер, 81), Траоре, […]

Чемпионлар Лигаси. Андреа Пирло «Ювентус»нинг Киевга йўл олган таркибини эълон қилди, унда Роналду йўқ

«Ювентус» Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида Киевнинг «Динамо»сига қарши ўйинга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини маълум қилди. Андреа Пирло қайдномага 19 нафар футболчини киритди. Мазкур учрашувни Криштиану Роналду коронавирус юқтириб олганлиги сабаб ўтказиб юборади. Шунингдек, жароҳат сабаб ҳимоячи Маттейс де Лигт ҳам туринликларга ёрдам бера олмайди. «Динамо Киев» — «Ювентус» учрашуви 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:55 да бошланади. Ўйин ва ундаги голларни бу ерда томоша қилиб бориш мумкин — ҳавола. манба: Daryo.uz

Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи билан жангга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида маълум қилди. «Бу ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан оғир машғулот. Ҳеч ким вақтни тўхтатолмайди ва ўтмишни қайтаролмайди, бизга фақат сабр ва меҳнат ёрдам беради», — деди спортчи «Instagram»даги ўзининг саҳифасида. Аввалроқ Жастин Гэтжи Нурмагомедовни қандай мағлуб этишни ният қилгани тўғрисида журналистларга гапириб берганди. Америкаликнинг сўзларига кўра, у кўпинча ўзининг жангларида «рақибларига оғриқ ва шикаст етказади». Ҳабиб билан бўладиган жангда ҳам шуни такрорлаш ниятида. Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов — Гэтжи жанги UFC […]

Англияда мухлислари энг кўп ҳибсга олинган клублар маълум бўлди

Британиянинг Daily Star нашри мамлакат Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботни таҳлил қилди ва 2019/2020 йилги мавсумда мухлислари энг кўп ҳибсга олинган клубларни аниқлади. Унга кўра, футбол билан боғлиқ энг кўп ҳибсга олиш ҳолатлари «Лидс» мухлислари орасида қайд этилган — 52. Мухлислар тартибсизликлар учун 19 маротаба, алкогол ичимликлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун 15 маротаба, зўравонлик тартибсизликлари учун 10 маротаба, яна учтаси майдонга бегона буюмларни улоқтиргани учун, иккитаси майдонга югуриб чиққани учун ва яна бир мартадан қурол сақлагани, пиротехника воситаларидан фойдалангани […]

Буффон А серияда тарихий рекорд қайд этди

Узоқ йиллардан буён дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлиб келаётган Жанлуиджи Буффон “Ювентус”нинг “Кротоне”га қарши ўтказган учрашувида майдонга тушиб, юқори дивизионда 650 та учрашув ўтказган ягона футболчига айланди ва А серияда тарихий рекордини ўрнатди.Маълумот учун, Буффон илк учрашувини 1995 йилнинг ноябрь ойида ўтказган. Фаолияти давомида жами 917 ўйинда майдонга тушиб, 766 та гол ўтказиб юборган. У 410 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.Яна бир қизиқарли маълумот, “Ювентус” ва “Кротоне” учрашувида туринликлар таркибида майдонга тушган 10 нафар футболчидан еттитаси Буффон […]

Луис Суарес терма жамоалар миқёсида Лионель Мессининг рекордини янгилади

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ—2022 мусобақаси саралашининг биринчи босқичи доирасида ўтказилган Чилига қарши учрашувда ажойиб статистик натижа қайд этди. MisterChip’нинг хабар беришича, Суареснинг мазкур учрашувдаги голи унга Жанубий Америка минтақасининг мундиал саралашлари тарихидаги энг яхши тўпурарига айланишга имкон берган. Эндиликда унинг барча саралашлардаги голлари сони 22 тага етди. Қайд этиш жоиз, Суареснинг ушбу кўрсаткич бўйича Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини (21 та гол) ортда қолдирди. Месси ва Суарес 2014—2020 йилларда «Барселона»да бирга ўйнаган. 33 ёшли уругвайлик ҳужумчи 2020 йилги трансферлар вақтида «Атлетико»га кўчиб ўтди. Ўтган мавсумда у клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 36 учрашув ўтказиб, 21 […]

Эдинсон Кавани: Неймар билан жанжаллашганмиз, тўқнашув кийиниш хонасида ҳам давом этган

«Манчестер Юнайтед»нинг янги ҳужумчиси Эдинсон Кавани ПСЖдаги собиқ жамоадоши Неймар билан муносабатлари ҳақида гапирди. Фото: AFP У яхши йигит. Фақатгина биз бир сафар жанжаллашиб қолганмиз, буни ҳамма билади. Бу «Лион»га қарши ўйинда содир бўлганди. Биз жанжаллашдик, кийиниш хонасида тўқнашув ҳам бўлди. Аммо бу ҳақида айтилганларининг ҳаммаси ҳам тўғри эмас. Ҳа, биз у билан турличамиз. Аммо мен ҳар доим жамоада дўст бўлиш шарт эмаслигини таъкидлаб келганман. Назаримда, майдонда дўст бўлиш, бир-бирига қоя бўлиш керак. Кийиниш хонасида дўст бўлиш ёки ҳамма билан кечки овқатга боришга ҳожат йўқ. Ҳа, биз умуман бир-биримизга […]

Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида иштирок этадиган клубларнинг қанча гонорар олиши эълон қилинди

УЕФА 2020/2021 йилги Чемпионлар Лигасида иштирок этгани учун клубларнинг қанча гонорар олишини эълон қилди. Фото: УЕФА Қайд этилишича, гуруҳ босқичидаги 32 клубнинг ҳар бирига 15,25 миллион евродан (14,5 миллион евро бошланғич, 0,75 миллион евро эса қўшимча тўлов сифатида) берилади. Қўшимчасига жамоалар гуруҳдаги ҳар бир ғалабаси учун 2,7 миллион евродан, дуранг учун эса 0,9 миллион евродан олади. Фойдаланилмаган маблағлар эса (ҳар бир дурангдан 0,9 миллион евро) жамланиб, ғалаба сонига мутаносиб равишда гуруҳ босқичи иштирокчилари ўртасида тенг тақсимланади. Плей-оффдаги гонорарлар қуйидагича: 1/8 финалга йўл […]

Мэнни Пакьяо қандай шартлар асосида Конор Макгрегор билан жанг қилишга рози бўлишини айтди

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо қандай шартлар асосида Конор Макгрегор билан рингга чиқишини айтди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун унга жангнинг сопромоутерлиги берилиши керак. Ҳозир Paradigm Sports Management билан шартномам йўқ. Мен ўзимнинг Pac Sports and Entertainment компаниямга асос солдим ва мухлисларга улар хоҳлаган нарсани беришга тайёрман, яъни Конор билан ҳаяжонли жангни. Ушбу жанг мен мазкур тадбирнинг ташкилотчиси бўлсамгина амалга ошади. Мэнни Пакьяо, боксчи 41 ёшли Пакьяо профессионал боксда 71 та жанг ўтказиб, уларнинг 62 тасида ғалаба қозонган, 7 тасида эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Унинг иштирокидаги яна 2 та жанг дуранг билан […]

Ҳаверцдан Семедугача. АПЛ клубларининг 2020 йилги ёзги трансфер ойнасидаги энг қиммат харидлари

Буюк Британиянинг Sky Sports нашри Англияда 2020 йилги ёзги трансферлар ойнасининг энг қиммат харидлари рейтингини эълон қилди. Рейтингда «Байер»дан «Челси»га ўтган Кай Ҳаверц (75,8 миллион фунт) етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринда «Манчестер Сити» «Бенфика»дан сотиб олган Рубен Диаш бормоқда (65 млн фунт). Кучли учликни «Челси»нинг яна бир хариди Бен Чилуэлл (50 млн фунт) эгаллаган. Премьер Лиганинг 2020 йилдаги топ-10 хариди билан танишинг: 1. Кай Ҳаверц («Байер» — «Челси», 75,8 миллион фунт); 2. Рубен Диаш («Бенфика» — «Манчестер Сити», 65 млн фунт); 3. Бен […]