«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Salomatlik

КАРДИОЛОГИЯ ВА ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ШИФОХОНАЛАРИДА МЕДИА-ТУР БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоятимиздаги филиаллари фаолияти билан таништириш мақсадида медиа-тур ташкил этилди.Медиа-тур жараёнида журналист ва блогерлар Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган, вилоятда илк тиббиёт кластери ҳисобланган мазкур шифохоналардаги замонавий шароитлар, даволашда қўлланилаётган янги услублар билан танишди.Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Тўлаков, кардиология маркази филиали директори, тиббиёт фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими […]

Куз мавсумининг энг фойдали мева ва сабзавотлари

Кузда инсон организми саломатлиги ва иммунитет, тери, соч ҳамда тирноқлар мустаҳкам бўлиши учун ҳар доимгидан ҳам кўпроқ витаминларга эҳтиёж сезади. Кузда истеъмол қилиш тавсия қилинадиган, организм учун муҳим бўлган витамин ва микроэлементларга бой мевалар ҳақида маълумот берамиз. Лавлаги Болалигимиздан севиб истеъмол қилган бўрш ва винегреддан асосий ўрин олган лавлаги билан бошқа таомлар ҳам тайёрлаш мумкин. Уни маринадлаш, қовуриш, салат ва шарбат тайёрлаб ичиш мумкин. Таркибида C, B, PP ва E витаминлари бўлган мазкур маҳсулот темир, магний, фосфор ва бошқа микроэлементларни ҳам ўз ичига олади. […]

2 ноябрь– Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тугатиш халқаро куни

Журналистика катта масъулият демакдир. Шу йилнинг январь ойида эълон қилинган ЮНEСКО ҳисоботига қараганда, 2019 йилда 56 нафар журналист ўлдирилган. Бу сўнгги 10 йилдаги энг паст кўрсаткич бўлишига қарамай, ОАВ вакиллари ҳамон хатар остида қолаётганидан далолат беради. ЮНEСКО эълон қилган ҳисоботда таъкидланишича, журналистларга нисбатан содир этилган кўплаб жиноятлар очилмай қолмоқда.2010 йилдан 2019 йилга қадар жаҳонда 894 нафар журналист ўлдирилган. ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле баёнот берар экан, журналистларга нисбатан зўравонликлардан ташвишга тушаётганини билдирди. Унинг сўзларига қараганда, юзага келган вазият демократия асосларига рахна […]

Наманганлик ҳайдовчи Сурхондараёда пиёдалар йўлидан ўтаётган опа-укани уриб юборди(видео)

27-октябрь куни соат тахминан 18:00 лар чамаси Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг «Ласетти»си билан Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги пиёдалар ўтиш йўлидан ҳаракатланаётган опа-укани туртиб кетади.  Натижада 2015 йилда туғилган бола кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этади.  Ҳайдовчи ушбу ҳолатни ички ишлар органлари ходимларга болакайларни кўрмай қолганлиги билан изоҳлади. Ваҳолангки, ҳодиса содир бўлган жойда пиёдалар ўтиш йўлаги борлигини кўрсатувчи зарур белгилар ўрнатилган бўлган. Маълум қилинишича, ушбу йўл транспорт ҳосидасини содир этган ҳайдовчига нисбатан Термиз тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов […]

27 октябрь соат 10:00: Ўзбекистонда яна 98 нафар кишида коронавирус қайд этилди

27 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 765 (+98) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг:  — 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, — 12 нафари Андижон вилоятида, — 7 нафари Бухоро вилоятида, — 5 нафари Қашқадарё вилоятида, — 8 нафари Самарқанд вилоятида,  — 14 нафари Сирдарё вилоятида, — 16 нафари Сурхондарё вилоятида,  — 10 нафари Фарғона вилоятида, — 5 нафари Хоразм вилоятида, — 8 нафари Тошкент вилоятида, — 8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан […]

Инсон танасида янги муҳим аъзо топилди

Инсон организмида аввал фанга номаълум бўлган тана аъзоси топилди. У жуда чуқур жойлашган бўлиб, айнан шу сабабли аниқланмай келган. Таъкидланишича, бу 300 йил ичида биринчи шундай кашфиётдир.  Тиббиётчилар топган тана аъзоси тўртинчи жуфт сўлак безлари ҳисобланади. Олимлар уни қувур (tubarial) сўлак безлари деб аташган. Ушбу аъзо бош чаноғининг геометрик марказида, унинг асосига яқин жойлашган. Кўринишидан, ушбу безлар айнан шундай жойлашгани сабабли ҳанузгача пайқалмай келган. Ушбу тана аъзоси шифокорлар нур терапиясининг бўйин ва томоқ, простата ва уретра саратонларидан азият чекувчи беморларга таъсирини […]

Олимлар коронавирус тушлик столида қай йўсинда тарқалишини кўрсатиб берди (видео)

Япониялик тадқиқотчилар тўрт киши кафе ёки ресторан столида ўтириб мулоқот қилаётган вақтида коронавирус қандай усулда тарқалишини моделлаштирди, деб хабар беради The Asahi Shimbun. Кадр: YouTube RIKEN Ҳисоблаш фанлари институти маркази олимлари Кобе университетидаги ҳамкасблари билан барда уч киши билан бирга ўтирилганида ва улардан бири коронавирус ташувчиси бўлган ҳолатда вируснинг юқиш эҳтимоллигини қандай бўлишини намойиш этди. Моделда тўрт киши иккига бўлиниб, бир-бирига нисбатан 60 сантиметр квадрат стол атрофида ўтирибди (бу кафе ва ресторанлардаги столларнинг стандарт ўлчами). Моделлаштириш бемор одамнинг ёнида ўтирган инсонга аэрозол […]

Хитойда Циндао шаҳрининг 9,5 млн кишилик бутун аҳолиси коронавирусга текширилади

Хитойнинг Шаньдун шарқий провинциясидаги Циндао шаҳри маъмурлари беш кун ичида шаҳарнинг барча 9,5 миллион аҳолисини коронавирусга қарши текширишга қарор қилди, деб ёзади «ТАСС». Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича шаҳар қўмитаси баёнотига кўра, шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат аниқланганидан кейин шундай қарорга келинган. Тасдиқланган режага кўра, яқин уч кун ичида шаҳардаги бешта алоҳида туман аҳолиси тестдан ўтказилади, беш кун ичида эса бутун Циндао аҳолисини коронавирусга текшириш якунланади. Айни пайтда шаҳарнинг турли ҳудудларида таҳлил топшириш пунктлари ёнида янги турдаги коронавирус нуклеин […]