«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Mahalliy

ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА БОШЛАНДИ

Қаршиликпахтакорлар бу йил 45 минг тонналик юксак пахта хирмонини яратиш йўлида, астойдил, меҳнат қилмоқдалар. Қарши туман ҳокимлиги мажлислар залида пахта йиғим -терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.  Унда вилоят ҳоким ўринбосарлари, ишчи гуруҳ, тўртта сектор раҳбарлари, фермерлар ҳамда отряд раҳбарлари иштирок этди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад пахта йиғим-терим ишларига масъулият билан ёндашиш ҳамда пахта хирмонини  ўз вақтида сифатли териб олишга ҳисса қўшишдир .  Ҳашарчиларга қулай меҳнат шароитлари яратиш, юқори миқдорда белгиланган терим пулларини ўз вақида теримчиларга тўлаб […]

Haqiqiy rahbarlar amal qiluvchi 6 qoida

Yaxshi rahbarlar o‘z xodimlarining fikrini tinglashadi, ulardan o‘rganishadi va o‘z jamoalari uchun foydali bo‘lishga harakat qilishadi. Ular ishda amal qiluvchi yana bir necha qoida mavjud. «Layfxaker» haqiqiy yetakchilar amal qiluvchi olti qoida bilan tanishtirdi. 1. Gapirishdan ko‘ra ko‘proq tinglashadi Inson haddan tashqari ko‘p gapirsa, bu uning o‘ziga ishonmasligidan dalolat berishi ham mumkin. Yaxshi rahbar o‘z xodimining fikrini bayon qilishiga imkon beradi, chunki u uchun xodimlarining fikrlari haqiqatda qiziq. Rahbar ularni o‘ylashga undaydigan va ishning mohiyatini chuqurroq anglab yetishga yordam beradigan […]

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ЎҚУВЧИЛАРГА ДАРС ЎТДИ

Бугун Қашқадарё вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров Қарши шаҳридаги 5-ўрта мактабида бўлиб 8-“А” синфи ўқувчиларига дарс ўтди. «-Ўқувчилар билан “Мен Ватанни қандай севаман?” мавзусида бир соат роса мазза қилиб суҳбатлашдик. Кеча соат тунги биргача бир соатлик дарс учун тайёргарлик қилдим. Болалар олдида уялиб қолмай деб ўнга яқин китобларни варақладим. Ўқитувчиларга қанчалик қийин эканлигини шу бир соатда ҳис этдим. Синфдаги ўқувчиларнинг билимдонлиги, дарсни диққат билан тинглаб ўз фикрларини равон ифодалаб берганлиги мени роса хурсанд қилди. Дарсга шу […]

ҚАРШИ ВА ДЕҲҚОНОБОДДА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗЛАРИ ОЧИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига асосан айрим коллежлар ўрнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари сифатида қайта ташкил этилмоқда. Қашқадарёда 2 та Қарши шаҳридаги Қарши саноат касб-ҳунар коллежи ўрнида 650 ўринли ва Деҳқонобод транспорт ва агробизнес касб-ҳунар коллежи ўрнида 600 ўринли касб-ҳунарга ўқитиш марказлари очилади.   Бекзод Назаров, журналист

ҚАШҚАДАРЁДА ТЕХНИКУМЛАР ИШ БОШЛАМОҚДА (рўйхат)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига асосан айрим коллежлар ўрнида олий таълим муассасалари ҳузурида техникумлар ташкил этилди. Қашқадарёдаги ушбу техникумлар билан танишинг: Қарши шаҳрида: -Қашқадарё вилояти юридик коллежи Адлия вазирилиги таркибида бўлиб – 750 ўринли техникумга айлантирилди. Ушбу техникум Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда иш олиб боради ва техникумнинг мувофаққиятли битирувчилари ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасасига 2-босқичдан суҳбат асосида қабул қилиниши белгиланган. -Қарши тиббиёт коллежи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, -1 200 ўринли техникумга […]

Муборакда халқаро бизнес форум ўтказилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида халқаро бизнес форум ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши топшириқларига асосан ташкил этилган халқаро бизнес форумга 20 дан ортиқ давлатдан таклиф этилган 30 дан зиёд хорижий инвестор иштирок этмоқда. Мазкур Халқаро бизнес форуми доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавотчилик, хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритиб келаётган бир қатор хорижий инвесторлар иштирок этишлари белгиланган. Форум иштирокчилари музокара ва кўргазмалардан сўнг тумандаги “Баҳром Вафоев” миллий ўйингоҳига ташриф буюришди. Уларга вилоят […]

Qo‘qonda mehmonlar munosib kutib olinmoqda!

Xalqaro hunarmandchilik festivali oldidan Ayni kunlarda Qo‘qon shahri butun dunyoga o‘z ko‘rku tarovatini ko‘z-ko‘z etib, kundan kunga muhtasham, ozoda va orasta qiyofada namoyon bo‘lmoqda. Xalqaro hunarmandchilik festivaliga tayyorgarlik borasida belgilangan qurilish-bunyodkorlik ishlari sifatli yakunlandi hamda yurtimizning barcha hududlari va xorijdan tashrif buyurayotgan mehmonlar o‘zbekona udumga ko‘ra bayramona tarzda kutib olinmoqda. Qo‘qon temir yo‘l vokzalida festivalda ishtirok etish uchun kelgan yurtimiz janubi – Surxondaryo viloyati delegatsiyasi a’zolari tantanali kutib olindi. Viloyat delegatsiyasi tarkibida 60 nafar mohir hunarmandlar, baxshilar, madaniyat va san’at […]

ҚАШҚАДАРЁДАГИ АЙРИМ КОЛЛЕЖЛАР ВАЗИРЛИК, ИДОРА ВА ТАШКИЛОТЛАР ТАССАРУФИГА ЎТКАЗИЛИБ КОЛЛЕЖ СИФАТИДА ЯНГИДАН ИШ БОШЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига асосан ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди ва мазкур коллежлар вазирлик, идора ва ташкилотлар тассаруфига ўтказилди. Қуйида Қашқадарё вилоятида янгидан иш бошлаётган коллежлар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан биринчилардан бўлиб танишинг. Қарши шаҳрида: -Қарши политехника касб-ҳунар коллежи — Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирилиги ҳузурига ўтказилиб , янгидан ташкил этиладиган 1035 ўринли Қарши коммунал хўжалиги коллежига айлантирилди. -Қарши транспорт  коллежи — “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳузурига ўтказилиб […]

ҚАШҚАДАРЁДА КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига асосан коллежлар негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил этилди. Қуйида Қашқадарё вилоятида янгидан иш бошлаётган касб-ҳунар мактаблари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан биринчилардан бўлиб танишинг. Қарши шаҳрида: -Қарши енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўрнида 360 ўринли Қарши шаҳар касб-ҳунар мактаби ; Ғузор туманида:  — Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўрнида 720 ўринли Ғузор туман 1-сон касб ҳунар мактаби; — Ғузор қишлоқ хўжалик касб- ҳунар коллежи ўрнида 900 ўринли Ғузор туман 2-сон […]