«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Jinoyat va jazo

Эстрада хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теккани тахмин қилинаётган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда вояга етмаган қизнинг эстрада хонандаси ва унинг дўстлари томонидан зўрлангани айтилаётган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Терговни Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бошқармаси олиб бормоқда. Kun.uz сайтида лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган самарқандлик қизнинг номусига тегилган бўлиши мумкинлиги ҳақида журналист суриштируви эълон қилинганди. Каттақўрғон туман ИИБ мазкур ҳолатда жиноят аломатлари бўлмаган, деб топиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган эди. Мақола эълон қилингач, Самарқанд вилоят прокуратураси Каттақўрғон туман ИИБ Тергов бўлимининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, ишни қўшимча ўрганиш […]

Тошкентда ИИБ ходимлари фуқарони дўппослашди, унинг журналист эканини билгач эса…

«Вазир Бобожонов, илтимос истеъфо беринг, негаки сизнинг ходимларингиз фуқароларни ҳақоратлаб, калтаклашда давом этяпти. Сиз тизимни ўзгартира олмаяпсиз», — дея ёзиб чиқди журналист  Алишер Рўзиохунов.  Бунинг сабабини эса қўйидагича тушунтирмоқда: «23 октябрь куни тунги соатда чорраҳадан ўтаётгандим. Чорраҳадан ўтиш билан йўл ҳаракати ходими – инспектор бир машинани тўхтатди. У йўл ёқасида турган инспектор хизмат машинасига ёнма-ён, йўлнинг иккинчи йўлагига тўхтади. Инспектор эса йўлнинг учинчи йўлагидан ҳайдовчи эшиги томон юриб келаётганди. Мен йўлдаги тирбандлик ва вазиятни кўриб, аранг учинчи ва тўртинчи бўлак орасига тушиб қолдим. […]

Миллия гвардия: «Кеча яна бир абитуриент имтиҳондан четлатилди»

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ИИБ ходимлари жорий йилнинг 2 сентябрь кунидан бошлаб, абитуриентларнинг тест синовлари адолат ва шаффофлик тамойиллари остида ўтишини таъминлаш мақсадида хизматга жалб қилинганлар. Кўпчилик ёшлар ўз билимига ишонган ҳолда синовларни муваффақиятли топшираётган бўлса, баъзи абитуриентларининг қинғир ҳаракатлари имтиҳондан четлаштирилишига сабаб бўлмоқда. Кеча, 9 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Турон” стадионида 2-сменада ўтказилиши режалаштирилган тест синовларига кириш жараёнида Миллий гвардия, ИИБ ҳамда ДТМ ходимлари томонидан яна бир абитуриентдан тақиқланган техник қурилма топилди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси томонидан аниқланган қўл […]

Surxondaryoda tungi vaqtda boshqaruvni yo‘qotgan haydovchi avtoulovidagi yo‘lovchining o‘limiga sababchi bo‘ldi

Holat yuzasidan Jinoyat kodeksining 266-moddasi 2-qismi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, hozirda tergov harakatlari olib borilmoqda. 2020 yilning 6 sentabr kuni soat 20:20larda 43 yoshli M.B. o‘zining boshqaruvida bo‘lgan Cobalt rusumli avtomashinasi bilan Surxondaryo viloyati Sherobod tumani “Vandob” mahallasi hududidan o‘tuvchi mahalliy ichki yo‘lda “Vandob” mahallasidan “Chorbog‘” mahallasiga qarab katta tezlikda harakatlanib ketayotgan bo‘lgan. O‘zbekiston Respublikasi IIV huzuridagi Tergov departamenti xabariga ko‘ra, shu vaqtda u avtomashinaning boshqaruvini yo‘qotib, yo‘lning chap tomon chekkasiga chiqib, ag‘darilib ketishi oqibatida yo‘l-transport hodisasini sodir qilgan. YTH oqibatida […]

“Сизга “Тойота” олиб бераман…” Қарши туманидаги Файзобод қишлоғида яшовчи фуқаро Ф.А. пул топишнинг осон, бироқ ноқонуний йўлини танлади.

Қарши шаҳар “Пахтазор-1” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Р.нинг чет элда ишлаб чиқарилган автомашина сотиб олиш ниятида юрганидан хабар топди-ю, унинг тинчи бузилди. Ўйлаб-ўйлаб, ахийри, Ш.Р.га учрашди. “Мен “Эпсилон” компаниясида ишлайман, бизда техникаларни ҳисоби йўқ. Бошлиғимнинг 2018 йилда ишлаб чиқарилган “Тойота” машинаси бор, хоҳласангиз, шуни сизга 35000 долларга олиб бераман”, дея унинг ишончига кирди. Хуллас, устамон йигит Ш.Р.дан дастлаб 20 минг, кейинчалик 8 минг 500 АҚШ долларини олди. Кейинги гал эса 3500 АҚШ долларини қўлга киритди. “Ўн кунда автомашина сизники бўлади” […]

Косонда жиноятчи қўлга тушди

Косон тумани ички ишлар бўлимига туманнинг “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Нурматов ариза билан мурожаат қилди. У ўз аризасида жорий йилнинг 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси молхонасидан бир бош сигири ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди. Туман ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари кўп ўтмай ўз натижасини берди. Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманда истиқомат қилувчи Р.Х. содир этгани аниқланиб, ундан жабрланувчининг бир бош сигири тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб […]

Чироқчида “симоб” моддасини пуллаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Чироқчи туман бўлими томонидан ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.У. фуқаро Х.га 625 грамм “Симоб” моддасини3 000 АҚШ долларга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда human.uz сайти маълумот бермоқда. Шунингдек, “Симоб” моддасини муомалага киритган шахсларни аниқлаш мақсадида, фуқаро Ш.У.нинг кўрсатувларига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, Қарши туманида яшовчи таниши Х.Б. Ш.У.га яна 50 грамм “Симоб” моддасини 900 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан, Ш.У. ва Х.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1851-моддаси ва 2511-моддаси […]

Yakkabog’da ayol joniga qasd qildi (video)

Yakkabog’ tumani «Oqtosh» MFY dan teleradio.uz sayti tahririyatiga murojaat kelib tushdi. Murojaat egasi fuqaro Xushvaqt opa Yusupova bilan suhbat uyushtirdik. Ularning aytishlaricha, 26 iyun kuni soat 10:00 lar atrofida, 42 yoshli qizi Mohira Abduazizova ko’p yillardan buyon hal bo’lmay kelayotgan yer masalasidagi muammolar tufayli qo’shnisi Panji Qodirov bilan yana janjallashadi. Mohira opa Abduazizova esa nohaqlikka chiday olmay ustiga tez yonuvchi yoqilg’i sepib, bir necha odamlarning ko’z o’ngida o’ziga o’t qo’yadi. Natijada, tanasining 95 foiz qismi kuyib ketgan Mohira opa 27 […]

Andijonda maktab direktori o‘qituvchini pichoqlab qo‘ydi (video)

Andijon viloyatining Paxtaobod tumanidagi 25-sonli Bolalar musiqa va san’at maktabi direktori maktab o‘qituvchisi bilan janjallashib qolib, uni pichoqlab qo‘ydi. Bu haqda «Daryo» muxbiri xabar berdi. Viloyat IIB axborot xizmatining ma’lum qilishicha, 2020 yil 25 may kuni soat 09:00 da musiqa maktabi o‘qituvchisi Nodir Ziyodov (barcha ism-familiyalar o‘zgartirilgan) ukalari Sobir va Bobir bilan maktabga borib, direktor Doniyor Isoqovdan oylik maoshi haqida ma’lumot olmoqchiligini bildirgan. O‘zaro suhbat janjalga aylangach, direktor xonadagi xo‘jalik pichog‘i bilan Nodir Ziyodovning yuzi va tanasiga urib, jarohat yetkazgan. Sud […]

Uchta viloyatda «opiy» va «gashish» giyohvand moddalarini yetkazib beruvchilar qo‘lga olindi

DXX Farg‘ona viloyati boshqarmasi xodimlari tomonidan o‘tkazilgan tezkor tadbir davomida «Andijon – Qo‘qon» yo‘nalishida harakatlanayotgan «Neksiya-2» rusumli avtomashina Qo‘qon shahriga kirishda to‘xtatildi. Avtomashina ko‘zdan kechirilganda uning salonida Andijon tumanida yashovchi, 1978 y.t. H. Xurboyeva yo‘lovchi sifatida ketayotganligi, avtomobil yukxonasida esa unga tegishli sellofan paketda 5 kg «gashish» giyohvand moddasi borligi ma’lum bo‘ldi. Bu haqda «Xabar.uz»ga DXX matbuot xizmati xabar berdi. Aniqlanishicha, ushbu og‘uni qirg‘izistonlik shaxslar aylanma yo‘llar orqali Andijon viloyati Xo‘jaobod tumaniga olib o‘tib, H.Xurboyevaga berishadi. Xurboyeva esa giyohvandlik vositasining 4 […]