«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Category : Dunyo

Хитойда Циндао шаҳрининг 9,5 млн кишилик бутун аҳолиси коронавирусга текширилади

Хитойнинг Шаньдун шарқий провинциясидаги Циндао шаҳри маъмурлари беш кун ичида шаҳарнинг барча 9,5 миллион аҳолисини коронавирусга қарши текширишга қарор қилди, деб ёзади «ТАСС». Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича шаҳар қўмитаси баёнотига кўра, шаҳарда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат аниқланганидан кейин шундай қарорга келинган. Тасдиқланган режага кўра, яқин уч кун ичида шаҳардаги бешта алоҳида туман аҳолиси тестдан ўтказилади, беш кун ичида эса бутун Циндао аҳолисини коронавирусга текшириш якунланади. Айни пайтда шаҳарнинг турли ҳудудларида таҳлил топшириш пунктлари ёнида янги турдаги коронавирус нуклеин […]

Тожикистонда президент сайлови натижалари маълум бўлди

Куни кеча, 11 октябрь куни Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтган эди.  Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Эмомали Раҳмон бешинчи марта сайловларда ғалаба қозонган.  Сайловлардаги давомат 85,3 фоизни ташкил этган бўлса, Раҳмон 90,9 фоиз овоз тўплаган.  Шунингдек, сайловларда социалистлардан Абдуҳалим Ғаффорзода, Тожикистон иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода, Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев ва Аграр партиядан Рустам Латифзода иштирок этган.  Манба:Xabar.uz

Трамп: «Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари Янги йилгача уйида бўлади»

“Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари Янги йилгача уйда бўлиши керак” деди АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни.  Шу йилнинг февраль ойида АҚШ ва Толибон келишувга эришди. Унга кўра ,АҚШ 2021 йилнинг майигача Афғонистон ҳудудидан ўзининг ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши, бунинг эвазига Толибон Афғонистонда тинчлик бўлишига кафолат бериши ва ҳукумат билан келишиши керак. Трамп ва бошқа амалдорларнинг айтишича, АҚШ ноябрь ойида ўзининг Афғонистондаги ҳарбийлари сонини 4000 тагача камайтиради. Бу ҳаракатларнинг амалга ошиши Афғонистондаги вазиятга боғлиқ. “Янги йилгача бизнинг Афғонистонда хизмат қилаётган жасур эркак ва аёлларимиз […]

Эдинсон Кавани: Неймар билан жанжаллашганмиз, тўқнашув кийиниш хонасида ҳам давом этган

«Манчестер Юнайтед»нинг янги ҳужумчиси Эдинсон Кавани ПСЖдаги собиқ жамоадоши Неймар билан муносабатлари ҳақида гапирди. Фото: AFP У яхши йигит. Фақатгина биз бир сафар жанжаллашиб қолганмиз, буни ҳамма билади. Бу «Лион»га қарши ўйинда содир бўлганди. Биз жанжаллашдик, кийиниш хонасида тўқнашув ҳам бўлди. Аммо бу ҳақида айтилганларининг ҳаммаси ҳам тўғри эмас. Ҳа, биз у билан турличамиз. Аммо мен ҳар доим жамоада дўст бўлиш шарт эмаслигини таъкидлаб келганман. Назаримда, майдонда дўст бўлиш, бир-бирига қоя бўлиш керак. Кийиниш хонасида дўст бўлиш ёки ҳамма билан кечки овқатга боришга ҳожат йўқ. Ҳа, биз умуман бир-биримизга […]

Саратон, қандли диабет, невралгия: Ўғир касалликлар билан курашаётган Болливуд юлдузлари (фото)

Оммавий ахборот воситаларида кино юлдузларининг тез-тез кўриниб туриши, албатта, уларнинг муваффақият кўрсаткичининг юқорилигидан дарак беради. Афсуски, баъзида улар ҳақида тақдим этилган янгиликлар ачинарли бўлиши ҳам мумкин. Оғир касалликлар инсон танлаб ўтирмаганидек, машҳур юлдузларнинг айримлари улар билан кураш олиб бормоқда. Аксарияти эса курашда аллақачон ғолиб чиққан. Маниша Койрала Кўплаб машҳур киноларда роль ижро этган гўзал актриса Маниша Койрала 2012 йилда тухумдон саратони касаллиги билан шифохонага ётқизилган. Ушбу даҳшатли ташхис қўйилганда актриса 42 ёшда эди. Нью-Йоркда даволанган Маниша ҳар томонлама кучли ва […]

Трампни коронавирусдан даволаш қанчага тушгани ҳисоблаб чиқилди

АҚШ президенти Дональд Трампни COVID-19’дан даволаш нархи 100 минг доллардан ошиши мумкин, деб ёзади «РБК» The New York Times’га таяниб. Фото: Getty Images Ушбу суммага Уолтер Рид номидаги миллий ҳарбий тиббиёт марказидаги уч кунлик даволаниш, вертолётда икки марта учиш, кўп сонли коронавирусга тестлар, кислород, стероидлар ва антижисмлар аралашмасини киритиш йўли билан тажрибали даволаш курси киритилди. NYT’нинг ёзишича, харажатларнинг катта қисмини госпиталда бўлиш эмас, унинг ташқарисида кўрсатиладиган хизматлар, масалан, вертолётда парвозлар ва вирусга тест олиш ташкил қилади. Нашрнинг эслатишича, Трамп қабул қилган «Ремдесивир» […]

Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида иштирок этадиган клубларнинг қанча гонорар олиши эълон қилинди

УЕФА 2020/2021 йилги Чемпионлар Лигасида иштирок этгани учун клубларнинг қанча гонорар олишини эълон қилди. Фото: УЕФА Қайд этилишича, гуруҳ босқичидаги 32 клубнинг ҳар бирига 15,25 миллион евродан (14,5 миллион евро бошланғич, 0,75 миллион евро эса қўшимча тўлов сифатида) берилади. Қўшимчасига жамоалар гуруҳдаги ҳар бир ғалабаси учун 2,7 миллион евродан, дуранг учун эса 0,9 миллион евродан олади. Фойдаланилмаган маблағлар эса (ҳар бир дурангдан 0,9 миллион евро) жамланиб, ғалаба сонига мутаносиб равишда гуруҳ босқичи иштирокчилари ўртасида тенг тақсимланади. Плей-оффдаги гонорарлар қуйидагича: 1/8 финалга йўл […]

Мексикада кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори вафот этди

Фото: Lenny Ignelzi / AP Photo Мексикалик олим, кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори Марио Молина чоршанба куни Мехико шаҳрида 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда тадқиқотчи таҳсил олган Мексика Миллий Автоном Университети (UNAM) ўз Твиттерида эълон қилди. «UNAM 1995 йилда кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори доктор Марио Молинанинг вафот этгани ҳақида таассуф билан хабар беради», дейилади хабарда. El Universal газетасининг ёзишича, олимнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Молина атмосферадаги озон туйнукларини тадқиқ қилган. Америкалик кимёгар Роуланд Шервуд билан биргаликда у хлорофлорокарбонатлар […]

Бишкек ва Ўшдаги тартибсизликлар — Қирғизистонда тонг қандай отди

Бишкек аҳолиси шаҳарни ҳимоя қилиш учун отрядларга бирлашдилар. Улар талончилар билан тўқнашувлар ҳақида хабар беришди. Собиқ депутат Садир Жапаров тарафдорлари Қирғизистон пойтахти марказидаги «Достук» меҳмонхонаси ёнида тўпланди. У ерда ҳозирги парламентнинг баъзи чақирилган депутатлари жаноб Жапаровни бош вазир лавозимига тасдиқлашди, Кино уйида йиғилган бошқа бир гуруҳ депутатлар бу тайинланишга билан рози бўлмадилар. Из отеля «Достук» в сторону резиденции президента направляются около 300 человек pic.twitter.com/87IkC1kIaU— Kloop (@kloopnews) October 6, 2020 Намойишчилар оломони президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосини талаб қилиш учун  шаҳар жанубида жойлашган давлат […]

Тираннозавр скелети рекорд нархга сотилди

Ерда 67 млн йил аввал яшаган тираннозавр скелети аукционда 31,8 млн долларга сотилди. Таъкидланишича, бу қиймат ушбу турдаги аукцион савдолари учун янги жаҳон рекорди ҳисобланади. Динозавр скелети Christie’s аукцион уйи орқали сотилган.  “Christie’s’да янги жаҳон рекорди ўрнатилди. Стэн лақабли тираннозавр 31 млн 847 минг 500 долларга сотилди”, деб маълум қилинган аукцион уйида. Эътиборлиси, ушбу лот учун 6-8 млн доллар қўлга киритиш кутилган эди. Хабарда маълум қилинишича, сотилган скелет тираннозаврларнинг энг тўлиқ ва яхши сақланиб қолган скелетларидан бири бўлиб, унда 188 […]