Braziliyaning «Palmas» klubi futbolchilari bo‘lgan samolyot parvoz paytida halokatga uchradi. Bu haqda «Globo» xabar berdi. Nashrning ma’lumotlariga ko‘ra, samolyot Tokantins aviatsiya assotsiatsiyasining uchish-qo‘nish yo‘lagi oxirida ko‘tarilgan va qulab tushgan. Bortda to‘rt nafar futbolchi bo‘lgan — Lukas Praksedesh, Gilerme Noe, Ranul va Markush Molinari, klub prezidenti Lukas Meyra va uchuvchi Vagner. Ularning hech biri tirik qolmadi. Jamoa a’zolari Goyaniyada Vila-Nova jamoasi bilan o‘ynash uchun uchib ketishayotgan edi. «Palmas» 1997-yilda tashkil etilgan. Jamoa Braziliyaning to‘rtinchi divizionida ishtirok etadi. Manba: xabar.uz
Куни кеча Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган Пресс-тур тадбирида вилоятимиздаги мавжуд ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар иштирок этишди. Гуруҳ аъзолари шаҳар ҳокими Акрам Сулаймонов раҳбарлигида “Оқсарой текстил” МЧЖ га қарашли «Oqsaroy group» қошидаги сунъий толадан мато ишлаб чиқарувчи «Oqsaroy Vortex» корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Корхона ҳовлисида шаҳар ҳокими Акрам Сулаймонов иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтарди. Шундан сўнг ижодий гуруҳ Жамшид Каримов раҳбарлик қилиб келаётган “Садо” МЧЖнинг иш жараёнини кўздан кечиришди. Мазкур корхонада бугунги кунда 200 нафардан зиёд хотин-қизлар меҳнат […]
Пок қалбли инсонни қутлаб-эъзозлаб, Бахтли тонг отмоқда-ЯНГИ ЙИЛ тонгги. Келажак меҳри-ла дилларни созлаб, Фусункор янграйди ҳаёт оҳангги. Яқинлашиб келаётган 2021 йилда хонадонингизни тинчлик-хотиржамлик, омад, бахт, оилавий қувонч ҳеч қачон тарк этмаслигини тилаймиз. Дастурхонингиздан файзу барака аримасин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, азиз Воҳадошлар! Қарши тумани ҳудудида 60 минг 655 уй-жойлар, 278 та бўш турган объектлар мавжуд. Ҳозирги хатлов натижалари бўйича 195 та, яъни расмийлаштирилмаган 13 гектар ер майдонлари аниқланди. – Туман бўйича,- дейди филиал мутахассиси Ғолиб Ҳалимов, — […]
Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси барча жабҳаларга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Карантин даврида таълим-тарбия жараёни бир лаҳза ҳам тўхтаб қолмади. Ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам фарзандларимизнинг тўлақонли билим олиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилиб, теледарслар йўлга қўйилди. Бу эса болалар саломатлигини асраш, карантин даврида ҳам уларнинг ўқиши, дарсдан бўш вақтини мазмунли, фойдали ўтказишида муҳим омил бўлди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Online – maktab” лойиҳасини тез ва сифатли ишга туширди. Ўқув машғулотлари малакали педагоглар томонидан олиб борилди. Бу эса […]
Ўзбекистонда 7 ойда жами 44 901 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 149,7 % ўсиш суръатига эга бўлди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида 44 901 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 149,7 %), 41 663 дона “Nexia T-250” (96,6 %), 30 368 дона “Lacetti-Gentra” (124,5 %), 30 889 дона “Damas” (111,7 %), 16 370 дона “Spark” (138,9 %) ҳамда 4 520 дона “Labo“ (101,9 %) автомобиллари […]
Қарши шаҳридаги Пахтазор-1 маҳалласида 1372 та хўжалик мавжуд бўлиб, 5988 нафар аҳоли истиқомат қилади. бу ерда турли миллат ва элат вакиллари тотувликда умргузаронлик қилиб келмоқда. ахир халқимизда «Маҳалланг тинч – сен тинч» деган мақол бежиз айтилмаган. Маҳалла тинч бўлса, юртимизда ҳам тинчлик ҳукмронлик бўлади. Коронавирус пандемияси даврида маҳаллаларн, қолаверса, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича, аҳоли бандлигини таъминлапш бўйича юртбошимиз томонидан қатор қарор ва фармонлар ишлаб чиқилди. Бу борада Пахтазор-1 маҳалласида ҳам намунали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қурбон ҳайити муносабати билан маҳаллада […]
Қарши шаҳар туғруқ комлексида уч нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Чақалоқларнинг онаси — чироқчилик 25 ёшли Дурдона Бобоқулова. У бир йўла бир ўғил, икки қизли бўлди. Чақалоқлар вазни — 2900, 2650, 2600 грамм. Туғруқхона бош шифокори Салима Ачилованинг маълум қилишича, уч эгизакнинг ҳам аҳволи яхши.