«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Маълумки,  2 август кунидан бошлаб Қарши давлат университети ва ҚарДУ Педагогика институти Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Жорий йилда, Қарши давлат университети Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига (ранг тасвир, бадиий кулолчилик, вокал, чолғу ва спорт фаолияти: кураш) 175 та квота ажратилган бўлиб, жами 531 нафар ўғил-қизлар ҳужжат тоширган.

Шунингдек, Қарши давлат университетининг Педагогика институтида Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига (тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, мусиқа таълими, жисмоний маданият (шу жумладан, хотин-қизлар спорти йўналиши)) 325 та квота ажратилган бўлиб, жами 3007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

-Имтиҳонларнинг юқори савияда, шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида малакали, ўз йўналиши бўйича тажрибага эга мутахассислар жалб этилган, — дейди Қарши давлат университети ёшлар масалалари ва маъанавий-ишлар бўйича проректори Элёр Ибрагимов. – Икки сменада ташкил этилган имтиҳон жараёнларида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда абитуриентлар тана ҳарорати ўлчаниб, тиббий ниқобда белгиланган хоналарга йўналтирилмоқда. Хоналарда антисептик воситалар, ичимлик суви ва бошқа керакли жиҳозлар ташкил қилинган.

Бугун, яъни 3 августь куни 2 смена давомида спорт фаолияти: кураш таълим йўналиши бўйича 40 нафар, чолғу ижрочилиги таълим йўналиши бўйича 50 нафар, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши бўйича 79 нафар ҳамда жисмоний маданият таълим йўналиши бўйича 240 нафар абитуриентлар ижодий имтиҳонларда иштирок этишади.

Шунингдек, бугун кўзи ожиз абитуриентлар учун ҚарДУ ўзбек тили, тарих ва психология бакалавр таълим йўналишлари (кундузги ва сиртқи) ҳамда ҚарДУ Педагогика институти бошланғич таълим, мусиқа таълими, жисмоний маданият, хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили), ўзбек тили гуруҳларида рус тили (ўзбек гуруҳлари учун) бакалавр таълим йўналишиларига (кундузги ва сиртқи) касбий (ижодий) ва кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳон жараёнлари видеокамералар орқали ёзиб олинади ва зарурат туғилганида истаган пайтда уни қайта кўриш имкони мавжуд. Буларнинг барчаси ижодий имтиҳонларнинг очиқ, адолатли ва шаффоф ўтиши учун амалга оширилган. Шунингдек, жараёнларни жонли тарзда imtihon.edu.uz платформаси орқали кузатиб бориш имконияти ҳам яратилган.

Эслатиб ўтамиз, Қарши давлат университети ва ҚарДУ Педагогика институти Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун касбий (ижодий) имтиҳонлар 10 август кунига қадар бўлиб ўтади.

Leave a comment