«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

2021 йил охирига қадар барча вазирлик ва идораларда KPI тизими жорий этилади

Матбуот анжуманида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов KPI тизими жорий этилиши ҳақида маълумот берди.

«Бугун барча ҳоким ўринбосарлари фаолиятига KPI тизими жорий этилган. Мазкур тизим жорий этилгани боис уларнинг иш фаолияти қанчалик самарадор экани кўриниб қоляпти.

Эндиги навбат — вазирлик ва идораларга. Биз бу бўйича тизимни ишлаб чиқяпмиз ва 2-3 ой ичида тўлиқ ишга тушади. Шунингдек, Президент қарори лойиҳасини ҳам тайёрлаганмиз.

Ҳозирда синов тариқасида уч-тўрт вазирликда бу борада ишлар олиб бориляпти, ўйлайманки, йил охирига қадар барча ташкилотларда KPI тизими тўлиқ жорий этилади», деди у.

Manba: sof.uz

Leave a comment