«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

“ШУҲРАТ” МЕДАЛИ СОҲИБИ ЭКОПАРТИЯ АЪЗОСИ

Яқинда Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ инсонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан фахрий унвонлар билан тақдирланишган эди.
Тақдирланганлар орасида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 17-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувгача ёшларни тайёрлаш раҳбари Қурбонов Бобур Самадулло ўғли ҳам бор.

«Шуҳрат» медали совриндори Бобур Қурбонов Ўзбекистон Экологик партиясига аъзо бўлиш истагини билдирди. Юксак мукофот соҳиби Бобур Қурбоновни табриклаш учун борган ЎзЭП Қарши шаҳар Кенгаши раиси Шокир Именов чемпионга аъзолик билети топширилди.

Маълумот учун: Бобур Қурбонов 2010 йили Италия давлатида ўтказилган Таэквандо wasco йўналши бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 1-ўрин, 2012 йили Қозоғистон давлатида қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўрин, 2014 йили Қирғизистон давлатида WEF PROF FIGHT ММА спорт тури бўйича 1-ўрин, 2015 йили Қирғизистон давлатида WEF PROF FIGHT ММА спорт тури бўйича гранпри соҳиби бўлган.
Шунингдек, 2016 йилда Хитой давлатида бўлиб ўтган WLF ММА турнирида, 2017 йилда Хитой давлатида HEROS SOUL турнирида 1-ўринни, 2018 йили Россия федерациясида М-1 CHALLENGE турнирида 2-ўринни, 2018 йили Россия федерацияси Чечинистон Республикаси BERKUT YOUNG EAGLES ММА 2-ўринни, 2019 йили Сирдарё вилоятида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати қўл жанги R-1 йўналиши бўйича 1-ўрин, 2019 йили Фарғонадаги Ўзбекистон чемпионатида қўл жанги R-1 йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаб, нафақат вилоятимиз ёшларига балки мамлакатимиз ўғли-қизларига ўрнак бўлди десак муболаға бўлмайди.

Leave a comment