«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган ИИО ва ДСИнинг собиқ мулозими ва ҳокимият вакили ушланди

ДХХ Матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқандда фуқаро хотинининг номига 2020 йил июлида аукцион орқали Жомбой туманидаги 2 га ер майдонини сотиб олади.  

У ерни 2 йилда 1 млрд сўм инвестиция киритиш шарти билан олади.

Муқаддам ИИО ва солиқ идораларида раҳбар лавозимларида ишлаган мазкур шахс ушбу ер майдонининг 40 сотихини ҳокимиятдаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, харидор номига ўтказиб бериш учун $19,5 минг талаб қилган.

У олдиндан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбирда қўлга олинди.

Қарши шаҳрида эса Қарши тумани ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалиги бўлими мутахассиси бошқарувидаги фермер хўжалиги балансидаги 9 га сувли ер майдонини $9,5 мингга сотган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, у муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Manba: sof.uz

Leave a comment