«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси девони Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими бошлиғи Бекзод Тўраев иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ЎзМТДП Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси девони Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими бошлиғи Бекзод Тўраев иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида ЎзМТДП Қашқадарё вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган»Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.


Тадбирда Бекзод Тўраев дастлаб ёшларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ёшлар сиёсати йўналишида олиб борилаётган ишлар, партиянинг бу борадаги мақсад ва вазифалари ҳақида кенг тушунча бериб ўтди. Шунингдек, ЎзМТДПнинг марказий, ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари қошида “Кўмак” тарғибот гуруҳини ташкиэ этишдан кўзланган мақсад, бу гуруҳ томонидан олиб борилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида тухталди.


Таъкидланганидек, “Кўмак” ҳуқуқий тарғибот гуруҳи талабаларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, уларда етакчилик қобилиятини шакллантириш, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатларга бириктириш орқали уларни келгусида партия заҳира кадр, депутатликка номзод сифатида тайёрлаш мақсадида ташкил қилинган. Бугунги кунда ҚАшқадарё вилоятида ҳам ушбу гуруҳга аъзо бўлиб кириш иштиёқидаги фаол ёшлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Шунингдек, тадбирда илм-фан, санъат ёки спортда юқори натижаларни қўлга киритаётган ёшлар ҳам сўз олиб, бугунги кунда ёшларимизга яратиб берилаётган шароитлар, улардан унумли фойдаланиш хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишди.


Мисол учун, тадбирда сўз олган фаол ёшлардан бири, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Ситора Аҳматова ўз ютуқлари ҳақида сўзлаб берар экан, ҳар қандай муаффақиятнинг асоси илм олиш, санъат ёки спортдаги ўз истеъдодини юзага чиқариш йўлидаги меҳнат, изланиш ва интилиш эканллигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбирда яна бир қатор ёшлар сўз олиб, ўзлари эришаётган ютуқлар ҳақида сўз юритди, қолаверса, бугунги кунда ёшларни қийнаб келаётган айрим масалаларни бартараф этиш бўйича партия фаолларига ўз таклифларини билдирди.

— Суҳбат чоғида янги ғоялар, ғайрат ва мотивация олдик, – дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ғуломжон Шарипов. – Бугун ёш авлоднинг порлоқ келажагини яратиш йўлидаги ғамхўрликлар ўз самарасини бермоқда. Ёшлар жамиятнинг ташаббускор ва фаол қатлами сифатида доимо қўллаб-қувватланмоқда.
Тадбир баҳс-мунозараларга бой кечди. Партия ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлган фаол ёшларнинг кўпчилиги партия аъзолигига қабул қилиндилар.
Шундан сўнг партиянинг янги аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Leave a comment