«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЎзМТДПнинг Қашқадарё вилоят ва туман кенгашлари фаолияти таҳлил этиб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятига хизмат сафари билан ташриф буюрган эди.
Марказий Кенгашнинг 2021 йил 26 апрель кунги “Ҳудудий ва маҳаллий партия ташкилотлари фаолиятини ўрганиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия қўмита девони Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими бошлиғи Бекзод Тўраев ҳамда Ташкилий-назорат ва кадрлар масалалари бўлими Кадрлар билан ишлаш сектори мудири Асқар Султоновларлар вилоят, туман (шаҳар) партия ташкилотларида ўрганишлар олиб борди.
— Ўрганиш давомида ЎзМТДПнинг Қашқадарё вилоят ва туман кенгашлари фаолияти таҳлил этиб чиқилди, — дейди ЎзМТДП Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси девони Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими бошлиғи Бекзод Тўраев. – Хусусан, партия ташкилотларида ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри юритилиши, партия депутатлик гуруҳлари фаолияти, депутатлар билан партия ўртасидаги муносабатлар,ёшлар билан ишлаш масалалари ва бошқа қатор жиҳатлар ўрганиб чиқилди. Шунингдек, партия ташкилотларининг моддий-техника базаси, компьютер техникалари жамланмалари билан таъминланганлиги, интернет локал тармоғига уланганлиги ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратилди.


Таъкидлаш жоизки, ўрганиш давомида партия ташкилотларида ишларнинг тизимли ва тўғри йўлга қўйилиши билан боғлиқ қатор камчиликлар кузатилди. Ҳар бир камчилик, уни келтириб чиқарган сабаблар айтилиб, мавжуд хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғрилаш бўйича шу жойнинг ўзида тегишли ёрдам ва тавсиялар бериб кетилди.


Аксинча, Касби, Миришкор, Қамаши туманлари партия ташкилотларида эса ҳужжатларнинг юритилиши яхши ташкил этилгани ва ишлар ўз вақтида бажариб борилгани эътироф этилди.
Шундай қилиб ишчи гуруҳнинг Қашқадарё вилоятидаги фаолиятига якун ясалди.

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Leave a comment