«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ДИЁРИМИЗ ТАРИХИНИ ДУНЁГА ТАНИТАЙЛИК

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Қамаши тумани Пасттол қишлоғидаги Ўғлонжон ота мақбарасида “Ёшлар ва тарихчилар” учрашуви ташкил этилди.
“Диёримиз тарихини дунёга танитайлик” шиори остида ташкил этилган учрашувнинг асосий мақсади вилоятимизнинг туристик салоҳиятини кенг намойиш этишга қаратилган бўлиб, унда фаол ёшларга тарихчи олимлар томонидан ҳуддуддаги тарихий ёдгорликлар, уларнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўзлаб берилди.
Таъкидланганидек, Қашқадарё вилояти ҳам ўзига хос, ранг-баранг ва бой тарихий-маданий меросга эга. Бугунги кунда вилоятда 1321 та моддий-маданий мерос объекти мавжуд.
Уларнинг 1043 таси археологик, 208 таси меъморий, 27 таси диққатга сазовор жой ва яна 43 та монументал санъат ёдгорликларидир.
Мана шундай зиёратгоҳлардан бири Қамаши туманидаги Ўғлонжон ота меъморий ёдгорлигигидир.
Ўғлонжон ота меъморий ёдгорлиги XIV асрга мансуб бўлиб, халқ орасида ушбу ёдгорлик билан боғлиқ жуда кўплаб қизиқарли ривоятлар мавжуд. Яқинда мазкур тарихий ёдгорлик таъмирланиб, бу ерда зиёратчилар учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган.
Учрашув ёшларда жуда катта таассурот уйғотди.

 

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Leave a comment