«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЁШЛАР БАНДЛИГИ ЭЪТИБОРДА

 Шаҳрисаб шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига биноан Корея Республикасининг 8,5 миллион долларлик грантини жалб этган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этилган. Барча касблар бўйича фан дастурлари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIKA) томонидан бериладиган ўқув-лаборатория жиҳозларига мослаб тузилди. Бунда 3 та касб бўйича, яъни «Электр монтажчи ва электрончи», «Металлга ишлов бериш ва чилангарлик» ҳамда «Тикув жараёни технологиялари» касблари бўйича 2 гуруҳда тест синовлари асосида 478 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинли.

2019 йилда яна 2 та, яъни «Ахборот технологиялари» ва «Йигирув ишлаб чиқариш технологи» касбларига ўқитишга мўлжалланган ўқув амалиёт ва лаборатория хоналари ҳам барча талаблар асосида жиҳозланди. Ўқув маркази фаолиятини тўлақонли ва талаблар даражасида ташкил этиш мақсадида 15 нафар ўқитувчи Корес Республикасида таҳсил олиб, бугунги  кунда ўқувчиларга таълим бериб келмоқда. Шаҳрисабз шаҳридаги иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида Шаҳрисабзда мавжуд бўлган саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда шартномалар тузишга эришилди.

Шаҳрисабз шаҳрида 1-сонли касб-ҳунар мактабида Мудофаа, Бандлик, Ўрта-махсус касб-ҳунар бошқармалари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали билан биргаликда иш ташкил этилиб, 1 апрелдан бошлаб туманлардан келган ўқувчилар 14 та йўналиш бўйича Моно марказда таҳсил олишмоқда.

 Касб-ҳунар мактабида барча шароитлар муҳайё. Ўқув амалиёт хоналари, ўқув хоналари, омборхона ва маиший хоналар замон талабларига жавоб берадиган ҳолда жиҳозланди. Барча қулайликларга эга 400 ўринли ётоқхона, 220 ўринга мўлжалланган ошхона мавжуд.

Албатта, барча яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар билим олиб, касб-ҳунарга эга бўлиш учундир. Моно марказ ҳамда KOIKAда касб-ҳунар ўрганаётган ўқувчиларга олган билим ва кўникмалари келажакда ўз ҳаёт йўлларини топишда катта ёдам беради.

CОХИБЖАМОЛ АМИНОВА, ШАХНОЗА ИМОМОВА,

Teleradio.uz сайти мухбирлари.

Comments are closed.