«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНЛАНМОҚДА

Касби туман ҳокимининг маълумотига кўра туман аҳолиси 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатида 200 минг нафардан ошди. Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг май ойига қадар ишсиз, эҳтиёжманд оилалардан 209 нафарига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан жами 213,0 миллион сўм миқдорида субсидиялар ажратилиб, бандлиги таъминланди. 24 та касбга ўқитиш курслари ташкил этилди. Касб-ҳунарга ўқиш истаги бўлган 315 нафар ишсиз фуқаро қайта тайёрловга жалб этилди.

Йил охиригача ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган 365 нафар фуқаролар касбга ўқишга жалб этилади ва бандлиги таъминланади. Туман бўйича жорий йилнинг 26 апрель ҳолатида “Аёллар дафтари”га киритилган 631 нафар ишсиз аёллар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 1 857 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди. Шу билан бирга “Аёллар дафтари”га киритилган 118 нафар аёлларга ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 21 нафар ёшларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан уруғ, кўчатлар сотиб олиши учун 48,6 миллион сўм субсидия маблағлари сарфланган.

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан туманда 2021-2022 йиллар учун жами 104,2 миллиард сўмлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига 48 та ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 590 та янги иш ўрни яратиш белгиланган. Бундан ташқари қўшимча равишда яна 64 та янги лойиҳаларга асосланиб 24 та хизмат кўрсатиш, 34 та саноат соҳасида ва 6 та қишлоқ хўжалиги йўналишида ташкил этади.  Шундан 4 таси ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида ҳамда 22 таси кичик саноат зонасида жойлашган лойиҳалар.

Туманда янги ташкил этилган кластирлар томонидан эса 2021-2022 йиллар давомида 4 та йирик лойиҳа асосида 3910 та янги ишчи ўрни яратиш белгиланган.

CОХИБЖАМОЛ АМИНОВА, ШАХНОЗА ИМОМОВА,

Teleradio.uz сайти мухбирлари.

Comments are closed.