«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ТАЪЛИМДА СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИККА ЭРИШИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Халқимиз ҳамиша устозларни эъзозлаб, уларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб келган. «Устоз ота каби улуғ» деган ҳикматли нақл ҳам бежиз айтилмаган. Зеро, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.
Ўрта таълим соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш, таълим сифатини кескин яхшилаш, ўқитувчилар обрўсини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқув-тарбиявий ва бошқарув жараёнларини такомиллаштириш, таълим соҳаси раҳбар ходимларининг ишга муносабатини тубдан ўзгартириш, мазкур соҳада мутлақо янги тизим шаклланишига эришиш бугуннинг муҳим вазифаларидандир.


Дарҳақиқат, ўқувчи мактабни баркамол, мустақил ҳаётга тайёр инсон бўлиб битириши ўқитувчиларнинг фаолиятига бевосита боғлиқ. Шундай экан, таълим соҳасининг ҳар бир раҳбар ва ходими ўз вазифасига бугунги кун талабидан келиб чиқиб ёндошсагина кўзланган натижага эришилади, албатта.
Яккабоғ туманига қарашли 10-мактабимизда ҳам ўқувчиларни баркамол, мустақил ҳаётга тайёр инсон бўлиб битиришлари учун барча шарт-шароитлар мужассам. Бунда муассасамиз ўқитувчи ва педагогларининг ҳиссаси катта. Айниқса мактабимиз директори Айжума Эшпулатова тиришқоқлик, талабчанлик ва масъулиятлилик билан ўқувчиларнинг билим олишлари учун барча имкониятлардан фойдаланишга интилмоқда.
Мактабимизда ўқувчилар билимларини янада чуқурлаштиришлари учун репетирорлик курсларини ташкил этилмоқда. Ёш дурадгорлар тўгараги мавжуд бўлиб, бунда мактабимиз ўқувчиси Шаҳзод Бобоқулов атрофида тенгдошларини жамлаб, дурадгорлик сир-асрорларини ўргатмоқда.


6-синф ўқувчиси Диёрбек Тўраев “Ёш китобхонлар” танловида қатнашиб туманда 2-ўринни эгаллади ва вилоят босқичига чиқди. 11-синф ўқувчиси Аброр Боймуродов химия фанидан бўлиб ўтган олимпиадада қатнашиб совринли ўринни эгаллади. 7-синф ўқувчиси Манзура Пардаева тасвирий санъат йўналиши “Янги Ўзбекистон — ёшлар нигоҳида” танловининг диплом соҳиби бўлди, ҳамда туман Халқ таълимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Ўтган йили мактабимизни 66 нафар ўқувчи тамомлаб, шулардан 8 нафари олий ўқув юрти талабаларига айланди. Маҳалла фаоллари ҳамда мактаб жамоаси томонидан мактабни тугатган ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш учун барча чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Бунда биз мактаб жамоасига бош-қош бўлиб, яқиндан ёрдам бериб келаётган маҳалла фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.

Айжума ЭШПЎЛАТОВА,
Яккабош тумани 10-мактаб директори.
Сабо ЖЎРАЕВА,
ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари.

Comments are closed.