«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан депутатлар билан юзма-юз учрашув ташкил этилди.

Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан депутатлар билан юзма-юз учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувни ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов бошқариб борди.


Тадбирда Партиянинг марказий кенгаши бўлим бошлиғи Дониёр Тошбоев сўзга чиқиб, партия фаоллари ва депутатларнинг партия туман Кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мавжуд камчиликларни тизимли бартараф этиш кўникмасини ошириш, халқ ичига кириб одамларнинг ҳақиқий ишончини қозониш ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Самимий мулоқотга айланган учрашувда депутатларнинг сиёсий партия олдидаги муҳим вазифалари, сайлов жараёнида партия ғояларини ҳимоя қилаолишлари учун авваламбор, сиёсий билимларини мустаҳкамлаб олишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.



Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашлари депутатларининг фаолияти сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар эътироф этилди. Йўл қўйилган хатог ва камчиликларни тўғрилаш, фаолият самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Milliy Tiklanish DP Qashqadaryo
Milliy tiklanishdan, milliy yuksalish sari!

Comments are closed.