«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ЁШЛАРНИ ФАОЛЛИККА ЧОРЛАГАН УЧРАШУВ


Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан “Ижодий мотивация” мавзусида қашқадарёлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда партиянинг марказий кенгаши бўлим бошлиғи Дониёр Тошбоев, партиянинг вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, партия фаоли Усмон Нусуров, фаол ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Учрашувда партиянинг марказий кенгаши бўлим бошлиғи Дониёр Тошбоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партиясининг устивор мақсад ва вазифалари, партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёшларга кенг тушунча берди. Айниқса, бугунги кунда ЎзМТДП томонидан хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таълим тизимига замонавий технологияларни кенг жорий этиш борасида илгари сурилаётган таклифлар иштирокчилар томонидан ҳам олқишланди.


Шунингдек, тадбирда илм-фан, санъат ёки спортда юқори натижаларни қўлга киритаётган ёшлар ҳам сўз олиб, бугунги кунда ёшларимизга яратиб берилаётган шароитлар, улардан унумли фойдаланиш хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишди. Бугунги кунда ёшларни қийнаб келаётган айрим масалаларни бартараф этиш бўйича партия фаолларига ўз таклифларини билдирди.


Ижодкор ёшлар томонидан ўқилган шеърлар, куйланган қўшиқ ва достонлар учрашувга янада ўзгача шукуҳ бағишлади.
Учрашув қизиқарли савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой бўлди.


Milliy Tiklanish DP Qashqadaryo
Milliy tiklanishdan, milliy yuksalish sari!

Comments are closed.