«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ, МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДА ҚЎЛ КЕЛМОҚДА

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Жумладан Косон туман Давлат хизматлари маркази ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари билан биргаликда “Маҳаллабай” тарзда аҳоли фикрини ўрганиш учун тумандаги бир нечта маҳаллаларда хонадонма хонадон юриб, фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилди.

Шу каби тадбирлар давомида туман ФҲДЁ бўлими томонидан Навбаҳор МФЙ да истиқомат қилувчи И.Ходжақуловнинг 2020 йилда туғилган фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани сайёр тартибда расмийлаштириб берилди.

Шунингдек, аввалроқ Раҳимсўфи маҳалласида ўтказилаган сайёр қабул давомида О.Байматова 1986 йил туғилганлиги, бироқ шу вақтга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси олмаганлиги аниқланган эди. Ушбу фуқарога 2021 йил 16 февраль куни туман  “метрикаси” тақдим этилди.

Тумандаги Арабхона маҳалласида яшовчи Хусен Зарипов ҳамда Мохигул Эшимовалар шаърий никоҳ асосида яшаб келаётганлиги аниқланиб, уларнинг ҳам никоҳлари қонуний қайд этилди ва никоҳ гувоҳномаси берилди. Шу билан бирга фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди.

Маржона Худойқулова 2004 йилда туғилганлиги сайёр қабул жараёнида аниқланиб, ушбу фуқарога ҳам туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди.

1943 йилда туғилган Холжон момо Бобоназарованинг туғилганлик ҳақида гувоҳномага эга эмаслиги аниқланди ва момонинг хонадонида ташриф чоғида туғилганлик гувоҳномаси берилди.

Ш.Элмирзаев ва С.Равшановаларнинг 2014 йилда туғилган қизи Чарос Мухторова ҳамда 2015 йилда туғилган ўғли Қувончбек Мухторовларни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга эмаслиги аниқланиб, ушбу фуқароларга ҳам туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди.

Сайёр қабулларни хонадонларга бориб ташкил этилиши, ортиқча югур-юугрларга сабаб қолдирмади. ФҲДЁ ходимлари томонидан барча расмий ҳаракатларни амалга оширилиб, фуқароларнинг яшаш жойига келиб гувоҳномалар топширилди.

Бундан ташқари Ширинтепа маҳалласи ҳудудида ҳам шу каби тадбирлар бўлиб ўтди. Маҳалладаги 61-сонли мактабда эса ўқитувчи ва фаол фуқаролар учун давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш соҳасида амалга оширилган ўзгаришлар, енгилликлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Сайёр қабулда мурожаат этган ҳар бир фуқаронинг мурожаати мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, ижроси тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

Клара БАХТИЁРОВА,

Косон туман ФХДЁ бўлимининг 1-тоифали инспектори.

Comments are closed.