«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАЧОНКИ РАИСИ ИШЛАСА, МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎЗ ЎРНИДА БАРТАРАФ ҚИЛИНАДИ

   Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, фуқароларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.
Нишон туманидаги Кимёгар МФЙда 6913 нафар аҳоли, 1502 та оила ва 1148 та хонадон истиқомат қилади. Ҳудудда 2 та мактаб, 2 та ДМТТ, 1 та спорт комплекси фаолият юритади. Келажак авлодни маънан етук, соғлом бўлиб вояга етишишлари учун маҳаллада барча шарт-шароитлар мужассам. Ҳамжиҳатликни, бирдамликни, тотувликни таъминлаш учун маҳалла вакиллари ва раиса Гулсум опа Хуррамованинг ҳиссаси катта.
Гулсум опанинг фикрича: “қачонки раиси ишласа, маҳаллада иш яхши йўлга қўйилса, маҳалладаги муаммолар ўз ўрнида бартараф қилинади. Ҳар бир вакил ўз вақтида, ўз ўрнида бўлиши керак. Ҳамжиҳатликда, виждонан иш бор жойда, ҳар доим маҳаллада тинчлик, осойишталик ҳукм суради”.
Маҳаллада “Ёшлар дафтари”га 59 нафар ёшлар киритилган. Шулардан 26 нафарини касбга йўналтириш мақсадида ўқитиш ишлари йўлга қўйилди. 14 нафарига имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун яқиндан кўмак бериб келинмоқда. 8 нафар ёшларга 35 сотихдан ер ажратилди.
“Аёллар дафтари”га кирган 11 нафар аёлларга ҳам керакли ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Хуллас маҳаллада ҳар бир тузилган режа, амалда ўз ечимини топмоқда.


Ш.ИМОМОВА,
«Teleradio.uz» мухбири.

Comments are closed.