«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҲУНАРМАНД ВА КОСИБЛАР МАҲАЛЛАСИ

Шаҳрисабз туманига қарашли Зингирон МФЙ да жами 4275 та аҳоли истиқомат қилади. Шундан аёллар 2256 нафар, 700 нафарни эса пенсионерлар ташкил этади. Ҳар беш нафар ёшларга 1 нафардан нуроний биркитирилган бўлиб, уларни тарбияси ва бўш вақтидан унумли шуғулланишлари учун имкониятлар яратиб бериш ва тўгаракларга жалб қилиш ишлари билан шуғулланади. Ушбу маҳалланинг раисаси Насиба опа ёрдамчилари билан ҳар бир фуқароларнинг уйида бўлиб, уларнинг яшаш шароитларини ўрганиб, мавжуд камчиликларнинг ўз жойда ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг асносида маҳаллада иноқлик, бир-бирига ҳурмат-иззат мужассам.
1933 йилда ташкил этилган Зингирон МФЙ номи форс-тожик сўзидан олинган бўлиб, эгарчи, косиблар, ҳунармандлар деган маънони англатади. Қадимий маҳаллада ҳунармандчиликнинг 31 хилдан ортиқ турлари бор. Сандиқчилик, бешикчилик, қалпоқдўзлик, каштадўзлик, тўнчилик ва бошқалар мавжуд. Асосий аҳоли шу касб-ҳунар орқасидан оила тебратиб, ўз молиявий эҳтиёжларини қондириб келмоқда. Яна шуни таъқидлаш жоизки, касбли-ҳунарли бўлган инсон ҳаётда қоқилмай, ўз ҳаёт йўлини аниқ ва равон давом эттира олади.


Олиб борилаётган ташвиқот-тарғибот ишларининг самараси шуни яққол кўрсатиб турибдики, ёшларни касбга йўналтириш, эҳтиёжманд оилаларни кредит олишлари учун шароитлар яратиб бериш, ҳаётга тўғри йўналтириш бугунги кунда ўз натижасини бермоқда. Шу билан бирга маҳаллада шахмат-шашка тўгараги, касаначилик, каштадўзлик касби бўйича касб-маҳорат тўгараклари хизмат кўрсатиб келмоқда. Буларга нуронийлар ҳар доим бош-қош. Ёшларни миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳар бирини муносиб касбга ўргатиш ва сир-асрорларидан воқиф қилиб, уларни Ватанимиз хизмати учун намунали, зиёли ҳамда билимли қилиб вояга етказиш муҳим вазифадир. Маҳаллада ҳозир 107 нафар нуроний 5 тадан ёшларга мураббийдир. Маҳаллада ташкил этилган касб-ҳунар тўгараклари ҳар доимгидек гавжум.

Зулфизар АХМЕДОВА телерадио.уз мухбири

Comments are closed.