«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН МЕДИА-ТУР БЎЛИБ ЎТДИ

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “2020/2021 куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништириш мақсадида медиа-тур ташкил этилди.


Бугунги кунда вилоятимизда жами 1903 та кўп қаватли уйлар бўлиб, шундан 617 та (32%) кўп қаватли уйлар иссиқлик энергияси билан таъминланган. Шундан 148 та (24%) кўп қаватли уйларга марказлашган иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда. Вилоятимизда бугунги кунда 2 та марказий ва 6 та локал жами 8 та (50%) қозонхоналар фаолият юритмоқда.
Вилоят маркази Қарши шаҳрида мавжуд 694 кўп қаватли уйларнинг 367 таси (52%) иссиқлик энергияси билан таъминланган. Шундан 148 та (40%) кўп қаватли уйларга марказлашган иссиқлик энергияси тизимига уланган бўлса, 219 та кўп қаватли уйлар икки контурли қозонхоналар орқали иситилади. Қолган 327 та кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти умуман мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш бўйича берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, 2021-2023 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилиб, ушбу йилларда қарши шаҳридаги барча кўп квартирали уйлар тўлиқ иссиқлик таъминоти билан таъминлаш режалаштирилган.

Ш.ИМОМОВА,
“teleradio.uz” сайти мухбири.

Comments are closed.