«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Косон тумани: ЎҚУВЧИЛАРНИ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасаларида ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Косон туманидаги 57-мактабда психолог Лазокат Сафарова ўқувчилар билан индивудиал ҳамда жамоа тартибида иш олиб бормоқда.
“Таълим муассасаларида психологик хизмат фаолиятини самарали ва сифатли ташкил этиш, шу жумладан, иш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг қобилияти, лаёқати, қизиқишлари ҳамда касб-ҳунарга мойилликлари асосида тўғри касб-ҳунар танлашларига кўмаклашиш бугунги куннинг долзарб талабларидан ҳисобланади”, — дейди Лазокат Сафарова.

Мактаб директори Шуҳрат Очилов, маънавий, маърифий ишлар бўйича мактаб директорининг ўринбосари Шуҳрат Рўзиев Назокат Сафаровага яқиндан ёрдам бериб келишмоқда.
Мактаб 647 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 732 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. 77 нафар ўқитувчи-педагоглар ёшларни билимли, зукко, иқтидорли шахс бўлиб етишишлари учун замонавий билимларни бериб келишмокда.
Дарҳақиқат, ёш авлодга замон талаблари асосида билим бериш учун, табиийки, ўқитувчи-педагоглар малакаси ва маҳорати юксак бўлмоғи лозим. Айниқса, бугун ёшлар жуда илғор фикрламоқда. Дарсларни уларнинг талабига мос, юқори даражада ташкил этиш учун ўқитувчи мунтазам равишда ҳар бир машғулотга алоҳида тайёргарлик кўриши зарур. Косон туманидаги 57-мактабда фаолият олиб бораётган 77 нафар ўқитувчи-педагоглар ёш авлодга замон талаблари асосида билим беришаётир.
— “Юртимизга баҳор кириб келмоқда. Баҳор фасли фасллар ичида энг гўзал, энг нозик фасл бўлиб, ер юзидаги барча мавжудотларнинг, умуман бутун борлиқнинг уйғониш, янгиланиш фаслидир. Бугунги кунда фаол, ўз касбининг устаси, ижодкор аёл ва қизларнинг жамиятимиздаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Аёлларнинг нозик диди, ҳар ишга қунт билан ёндашуви, табиатан саранжом–саришталиги уларнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилаётганларининг сабабидир. Баҳор ва Аёл тушунчалар қанчалик бир-бирини боғлаб туришига яна амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз. Табиат аёллар байрами баҳорнинг биринчи кунларига келиб тушиши худди аёллар гўзаллигини нафис гуллар билан таққослагаглиги ҳам бекор эмас”, — дейди маънавий, маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шуҳрат Рўзиев.

Ш.ИМОМОВА,
“teleradio.uz” сайти мухбири.

Comments are closed.