«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистондаги масжидлар сони 2078 тага етди

Қорақалпоғистонда янги масжид рўйхатдан ўтказилди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи Online».

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги томонидан Мўйноқ туманидаги «Ҳаким ата» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистондаги масжидлар сони 51 тага, Ўзбекистондаги масжидлар сони эса жами 2078 тага етди.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги масжидлар сони 18 сентябрда 2075 тага, 3 октябрь куни 2076 тага ҳамда 16 октябрь куни 2077 тага етган эди.

Comments are closed.