«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

АПЛ. «Тоттенҳэм» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва 2-ўринга кўтарилди. Гарет Бэйл қайтганидан кейинги илк голни урди

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 7-турида «Тоттенҳэм» 1 ноябрь, якшанба куни «Брайтон»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Ҳарри Кейн пенальтини аниқ ижро этган ҳолда лондонликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Тариқ Лэмпти мувозанатни тиклашга эришди.

73-дақиқада Гарет Бэйл Серхио Регилоннинг узатмасидан кейин боши билан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан кейин очколарини 13 тага етказиб олган «шпорлар» 2-ўринга кўтарилди.

АПЛ

7-тур баҳси

1 ноябрь, якшанба

«Тоттенҳэм» — «Брайтон» 2:1

Голлар: 1:0 – 13, пенальти Кейн, 1:1 – 56 Лэмпти, 2:1 – 73 Бэйл.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Регилон, Алдервейрелд, Доэрти, Дайер, Ндомбеле (Ло Чельсо, 64), Сиссоко, Ҳёйбьерг, Ламела (Бэйл, 70), Сон Ҳён Мин (Дэвис, 85), Кейн.

«Брайтон»: Санчес, Лэмпти (Мак Аллистер, 79), Берн, Велтман, Уайт, Лаллана, Марч (Бернардо, 65), Gross, Биссума, Троссард (Уэлбек, 74), Уэбстер.

Огоҳлантиришлар: Ндомбеле (7), Регилон (39), Берн (45).

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.