«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Наманганлик ҳайдовчи Сурхондараёда пиёдалар йўлидан ўтаётган опа-укани уриб юборди(видео)

27-октябрь куни соат тахминан 18:00 лар чамаси Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг «Ласетти»си билан Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги пиёдалар ўтиш йўлидан ҳаракатланаётган опа-укани туртиб кетади. 

Натижада 2015 йилда туғилган бола кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этади. 

Ҳайдовчи ушбу ҳолатни ички ишлар органлари ходимларга болакайларни кўрмай қолганлиги билан изоҳлади. Ваҳолангки, ҳодиса содир бўлган жойда пиёдалар ўтиш йўлаги борлигини кўрсатувчи зарур белгилар ўрнатилган бўлган.

Маълум қилинишича, ушбу йўл транспорт ҳосидасини содир этган ҳайдовчига нисбатан Термиз тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Манба: darakchi.uz

Comments are closed.