«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Навоийда «Махсустранс» юк машинаси велосипедда кўчани кесиб ўтаётган 14 ёшли қизни уриб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Навоий шаҳрида махсус транспорт ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмидан кесиб ўтаётган 14 ёшли велосипедчи қизни уриб юборгани ҳақида хабар берди.

Бошқарма эълон қилган видеолавҳада қайд этилишича, жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Видеодан кадр

Ушбу воқеадан кейин Навоий вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан ҳайдовчи ишлайдиган корхонада, шунингдек, марҳума ўқиган спорт мактабида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилган. Бошқарма ахборотида ЙТҲнинг қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Аввал Фарғона вилоятида велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲлар кўпайгани туфайли велосипедлар ҳам жарима майдонига жойлаштирилаётгани, Навоийда содир бўлган ЙТҲда 62 ёшли велосипед ҳайдовчиси вафот этгани, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 8 ойида велосипедлар иштирокида юз берган ЙТҲларда 143 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар берилган.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.