«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Тошкент ҳавоси ифлосланган шаҳарлар топ-10лигидан жой олди

IQAir дунёда ҳавоси энг ифлосланган ва тоза бўлган шаҳарлар рўхатини эълон қилди. Энг ифлосланган ҳавога эга шаҳарлар Покистон, Ҳиндистон, Кувайт ва Мўғулистонда жойлашгани қайд этилган. Шунингдек, Украина пойтахти Киев ҳам кучли бешликка кирди. Тадқиқот натижалари 2020 йил 30 октябрь куни эълон қилинган.  Покистоннинг Лаҳор, Ҳиндистоннинг Деҳли ва Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри ҳозирги кунда дунёда ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар ҳисобланади. Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса рўйхатда тўққизинчи поғонада. 

 Бундан ташқари, қуйидаги шаҳарлар юқори поғоналарни эгаллади: — Бишкек (Қирғизистон)- Пекин, (Хитой)- Ухан (Хитой)- Белград (Сербия)- Катманду (Непал) Ҳавоси энг тоза шаҳар сифатида эса Япониянинг Кобе шаҳри топилди.

Манба:Xabar.uz

Comments are closed.