«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Алишер Усмоновнинг «Мегафон» компанияси Англия футбол клубига ҳомийлик қилади

Алишер Усмоновнинг «Мегафон» компанияси «Эвертон» аёллар футбол клубига ҳомийлик қилади, деб хабар берди Liverpool Echo.

Футболчи қизлар 1-ноябр куни компания логотипи туширилган футболкаларда майдонга тушишлари мумкин. Шу куни афсонавий «Уэмбли» стадионида аёллар ўртасида Англия кубоги финали бўлиб ўтади, унда «Ливерпул» жамоасига «Манчестер Сити» қарши чиқади.

Шартнома тафсилотлари ҳали ошкор этилмаган, аммо «Эвертон» мутасаддилари ушбу келишув аллақачон аёллар клуби тарихидаги энг йирик шартномага айланганини эълон қилишган.

Россиянинг Форбес рўйхатида эттинчи ўринни эгаллаган Усмонов (унинг бойлиги 13,4 миллиард долларга баҳоланмоқда) «Эвертон» эгаси Фарҳод Моширининг дўсти ҳисобланади. Аммо у клуб акцияларини сотиб олиш имкониятидан бош тортди.

Январ ойида Усмоновга тегишли USM Holdings Британиянинг «Эвертон» футбол клубининг бўлажак стадиони номига бўлган ҳуқуқни сотиб олганди. Битим бизнесменга 35 миллион эврога тушди (йиллик бадаллар миқдори ўша пайтда ошкор қилинмаган). Объект 2023 йилда фойдаланишга топширилиши керак.

Comments are closed.