«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Прокуратура ходимининг «қизил» чироқдан ўтиб кетгани фуқаролар томонидан «ушлаб берилди»

“Limasol” номли аккаунт орқали 27.10.2020 йилда “Gentra” русумли, давлат рақами 01 — 711 — бўлган автотранспорт воситаси туман марказидаги светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатини давом эттирганлиги ҳақида видео лавҳа юборилган. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратурасининг расмий муносабати эълон қилинди.

Аниқланишича, 27.10.2020 йилда Бўка туман прокуратураси ходими Ф.Н. юқоридаги автотранспорт воситасини автомобиллар қатнов йўлида жойлашган чорраҳа светофорининг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан бошқариб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Бўка туман ИИБ ЙҲХБнинг 28.10.2020 йилдаги маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарори билан Ф.Н. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-4-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 2 баравари миқдорида (446,0 минг сўм) жарима жазоси қўлланилиб, жарима тўланган.  

Келгусида прокуратура органлари ходимлари хизмат ва ундан ташқари вақтларда автотранспорт воситаларини бошқаришда юқоридаги каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари, йўл ҳаракати қоидалари ва прокуратура органларининг касб одобномаси талабларига қатъий риоя қилишлари ҳақида огоҳлантирилди, дейилади хабарда.

Манба: aniq.uz

Comments are closed.