«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Косон тумани 2-сонли мактабда ўқувчиларга ким таълим беряпти? (ёхуд журналистларга таҳдид қилиндими?)

Маълумки юртимиздаги кўплаб мактабларда 2020-2021 ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. Шу муносабат билан мухбирларимиз Косон туманидаги мактабларнинг янги ўқув йилига қай даражада тайёр эканлиги билан қизиқди.


Биз Косон туманининг 2-сонли мактабида бўлиб, ушбу таълим муассасаси ўқитувчи ва ўқувчиларнинг пандемия шароитида янги ўқув йилига қай даражада тайёр эканликлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, мактаб маъмурияти томонидан ўрнатилган санитария ва гигиена қоидаларининг талаб даражаси билан қизиқдик.


Бизни мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Элвера Сайфуддинова очиқ чеҳра билан кутиб олди. Бу вақтда таълим муассасасида 5-6 ва 7-8-синф ўқувчиларига дарс ўтилаётган экан. Ўз соғлиғига бефарқ бўлмаган ўқитувчи ва ўқувчилар ҳимоя ниқобларидан фойдаланмоқда. Аммо улар орасида ҳимоя ниқоблари бўлмаганлар ёки уни бўйнига халқа қилиб осиб олган ўқувчиларни ҳам учратдик. 6-«Б» синфда, математика дарсига таклиф этишди. Лекин кирганимизда қизиқ ҳолат рўй берди. Шунда ўқувчиларнинг кундалигидаги ҳолат бизни ажаблантирди, яъни кунма кун кўриб бориладиган ушбу дафтар бир неча ҳафталардан буён текширилмаган экан. Бу ҳам майли. Математика дарсида шу фан ўқитувчиси, ўзини Азиз Абдиев дея таништирган шахс кечикиб келиб, узр сўради. Кейин муддаога ўта бошлади. «Рухсатномангиз борми?», дея хизмат гувоҳномани телефон аппаратига расмга олди ва «сиз билан тегишли одамлар гаплашади», дея таҳдид қилди.

Сўз ўрнида шуни таъкидлашимиз керакки, Республикамизда барчамиз қонунларга амал қиламиз. Ўзбекистон Республикаси “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 9-моддаси журналистик текширув деб номланади. Унга кўра журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун, “Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси”нинг 2-банди – “Журналистнинг ижтимоий масъулияти”да назарда тутилганидек, яъни журналист жамият учун ахборот тўплаши, тайёрлаши, тарқатиши, шунингдек фуқароларнинг фикрларини билдиришлари учун эркин майдон яратади, деган банди бор. Бироқ ким бўлишидан қатъий назар журналистга таҳдиднамо гап-сўзлар билан қўрқитишга ҳақ-ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.

2-мактабдан фото-лавхалар

Юқоридаги таҳдиддан сўнг синфхонадан ташқари чиқдик. Мактаб ҳовлисида дарга кечикиб келаётган ўқувчиларни кўриб, кечикиш сабабини сўраганимизда жим қолишди. Кейин ёшлар масаласи билан шуғулланадиган етакчи исмини сўрадик, афсуски улар исм-шурифини билмасликларини, фақатгина тадбирлар бўлсагина етакчи борлиги эсига тушишини айтдилар.


Этика қоидаларига риоя қилишни эплолмаган мактаб ўқитувчисидан ўқувчиларга билим ва тарбия бера оишига қандай ишониш мумкин, журналистларга таҳдид қилингани ростми, уйдирмами? Бу ҳақда тегишли мутасаддилар жавоб беради деган умиддамиз.

P.S. Ушбу мақола «Зийрак» болалар журналида чоп этилади.

Муҳаммадали Мамадалиев,
«Зийрак» журнали бош муҳаррири
Ситора Фармонова
Талаба-журналист

Comments are closed.