«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Трамп Хитой борасида кутилмаган баёнот билан чиқди

Россия ва Хитой AҚШнинг ҳарбий қудратига ҳасад қилмоқда. AҚШ президенти Дональд Трамп Висконсиндаги тарафдорлари билан учрашувда шу фикрни илгари сурди. У, шунингдек, давлатлар ҳеч қачон ядро қуролидан фойдаланишга мажбур бўлмаслигига умид билдирди.

Трампнинг сўзларига кўра, AҚШ «дунёдаги энг яхши қуролли кучларга эга» ва ядро қуроллари «энг яхши ҳолатда».

Бундан ташқари, Aмерика раҳбари қайта сайланса, Қўшма Штатларни «дунёнинг асосий ишлаб чиқарувчиси» га айлантиришга ва Хитойга қарамликни тугатишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп AҚШ армияси ХХР ва Россия Федерацияси раҳбарлари ҳавас қилаётган «супер-мупер» гипертоник ракетага эга эканлигини айтганди.

Comments are closed.