«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«Барселона» президенти истеъфога чиқди

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

2014 йилдан бери Каталония клуби президенти сифатида ишлаб келган Бартомеу ўзининг директорлар кенгаши билан истеъфога чиқди. 

Тегишли қарор «Барса» раҳбарларининг 27 октябрдаги  учрашувидан сўнг қабул қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь кунги матбуот анжуманида Бартомеу истеъфога чиқмаслигини айтганди.

Манба:Aniq.uz

Comments are closed.