«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

UzAuto Motors енгил машиналари ортилган автовоз аварияга учради

Telegram’даги «Эхо Узбекистана» каналида UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни олиб кетаётган автовоз аварияга учрагани тасвирланган видео пайдо бўлди.

Видеодан кўриш мумкинки, Андижон вилоятига тегишли давлат рақамига эга автовоз йўлда ҳаракатланиш вақтида бошқа бир юк машинаси билан йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Автовоз устидаги Nexia ва Cobalt автомобилларига жиддий зарар етган, айримларининг орқа бампери осилиб қолган бўлса, баъзиларининг юкхонаси пачоқланган.

Авария нима сабабдан ва кимнинг айби билан юзага келгани тўғрисида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги автомобиль нархлари билан боғлиқ суд жараёни 2 октябрь кунидан буён давом этмоқда. 9 октябрда ўтказилган суд мажлисида UzAuto Motors товарлар нархини шакллантириш махфий ҳужжатларга асосланганини билдирган ва суд 16 октябрдаги мажлисда ишни ёпиқ тартибда кўришни бошлаган.

Манба:Daryo.uz

Comments are closed.