«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Тўққиз ойда Ўзбекистон хориждан қанча электромобил сотиб олгани маълум бўлди

Ўзбекистон сентябрь ойида хориждан 9 та электромобил сотиб олган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида эълон қилинди. 

2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 52 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган.

Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Манба:Xabar.uz

Comments are closed.