«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди

Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020-йилнинг 20-ноябри (бошқа абитуриентлар учун 1-ноябр) этиб белгиланди.

Яъни ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланган ҳамда Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўлов-контрактни 2020-йилнинг 20-ноябрига қадар амалга оширишлари мумкин.

Comments are closed.