«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Бугундан Ереван ва Баку орасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга киради

Ереван ва Баку орасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув 26 октябрь, соат 19.00 дан кучга киради, дейилади АҚШ, Арманистон ва Озарбайжоннинг қўшма баёнотида.
Баёнотда, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи ҳамраислари Арманистон ва Озарбайжонни Москвада эришилган келишув шартларига киришишга чақиргани айтилган. 
“REGNUM” хабарида эслатилишича, бу навбатдаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув ҳисобланиб, бундан олдингиларида томонлар бир-бирини келишувни бузишда айблаб келган.

Манба:UzA.uz

Comments are closed.