«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Саида Мирзиёева: Журналистларни биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қиламиз

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Кун.уз журналисти Алишер Рўзиохунов билан боғлиқ воқеага ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ, журналист ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида телеграмдаги каналида маълум қилганди. Кейинроқ Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳодиса бўйича хизмат текшируви ўтказилаётганини хабар қилди.

«Албатта қонун барча учун баробар бўлиши керак. Ҳоҳ у оддий фуқаро ёки журналист бўлсин, лекин хизмат вазифасидаги ходимлар одамларга қўл кўтаришига қаршимиз. Журналистларни биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қиламиз», — деди Саида Мирзиёева.

Comments are closed.