Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона юқорилади қолди. Вадим Абрамов шогирдлари 1292 очко (ўтган ойда 1290) билан 84-ўриндан жой олган. ОФК вакиллари орасида Ўзбекистон термаси 12-поғонада бормоқда.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида Эрон терма жамоасига ютқазди (1:2) ва БААдан устун келди (2:0).
Жаҳон Чемпионати саралашида битта гуруҳдан жой олган Саудия Арабистони 67-ўрин, Фаластин — 104, Яман — 142, Сингапур эса 158-ўринда қайд этилган.
Умумий рейтингда ҳамон Бельгия пешқадамлик қилмоқда.
ФИФА рейтингининг топ-10 жамоалари билан танишинг:
1 (1). Бельгия – 1765 очко
2 (2). Франция – 1752
3 (3). Бразилия – 1725
4 (4). Англия – 1669
5 (5). Португалия – 1661
6 (7). Испания – 1639
7 (6). Уругвай – 1637
8 (9). Аргентина – 1636
9 (8). Хорватия – 1634
10 (10). Колумбия – 1631
ОФК жамоалари:
27. Япония — 1503
33. Эрон — 1492
40. Жанубий Корея — 1464
42. Австралия — 1457
55. Қатар — 1391
67. Саудия Арабистони — 1351
70. Ироқ — 1344
70. БАА — 1329
76. Хитой — 1323
79. Сурия — 1314
82. Уммон — 1303
85. Ўзбекистон — 1292
89. Ливан — 1269
94. Вьетнам — 1258
96. Қирғизистон — 1240
97. Иордания — 1238
99. Баҳрайн — 1225
103. Фаластин — 1204
…
144. Яман — 1071
…
157. Сингапур — 1020