«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Тони Фергюсон: «Ҳабиб билан жанг қиламан»

UFC’нинг енгил вазндаги собиқ чемпиони Тони Фергюсон дивизионнинг амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан жанги бўлишига ишонмоқда.

«Мен Ҳабиб билан барибир қачондир жанг қиламан. У кетишдан олдин, албатта, қаршисида мени кўради. Биз буларнинг ҳаммасини бошланғич нуқтасига айлантирамиз. Ҳамма битта мағлубият сабаб мени ҳисобдан чиқармоқда. Аммо уларга эътибор бермайман. Бундай нарсларни менга тасодифий мухлиб бўлиб қолганлар қилади. Аммо менинг ашаддий мухлисларим бор ва улар жуда кўп. Менинг қадрим жуда баланд», — дейди Тони Фергюсон.

Қайд этиш жоиз, UFC Тони Фергюсон ҳамда Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жангни ташкил қилишга беш марта ҳаракат қилиб кўрди. Ҳабибнинг устози Хаер Мендес эса яқинда берган интервьюсида агар шогирди Жастин Гэтжини мағлуб этса, ундан сўнг Жорж-Сен Пьер билан жанг қилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 24 октябрь, шанба куни вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжига қарши жанг қилади.

Comments are closed.