«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қозоғистонда гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган полициячиларга қарши махсус операция ўтказилди

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ўз хавфсизлик бошқармаси ва махсус бўлинма ходимлари гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган амалдаги полициячиларни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Қозоғистон ИИВ матбуот хизматининг маълумотларига кўра, тезкор операцияда Жамбил вилояти полиция департаментининг Шокпар станцияси полиция бўлими ходимлари қўлга олинган.

Ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари текширув тадбирлари давомида гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни ноқонуний йиғиш ва кейинчалик уларни сотиш учун Қумўзак ҳудудига чиқишни режалаштираётганини аниқланган.

Ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш учун махсус операция бошланган. Полициячилар Шу—Тароз автомобиль йўлини ёпиб, гумонланувчилар ҳаракатланаётган транспорт воситасини тўхтатган.

Бироқ гумонланувчилар ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчиси машинани махсус бўлинма ходимининг устига қасддан ҳайдаб, унга оғир тан жароҳати етказган. Ўқотар қуроллар билан қуролланган гумонланувчилар таъқибдан катта тезликда яширинишга уринган. Машинада уч киши бўлган.

Полициячилар томонидан отилган огоҳлантирувчи ўқларга гумонланувчилар тўхтамаган. Шунда полиция ходимлари транспорт воситасини ўққа тутган. Натижада уч нафар гумонланувчининг иккитаси яралаган. Улардан бири шифохонада вафот этган, иккинчисига эга стационар шароитда ёрдам кўрсатилган. Гумонланувчиларнинг учинчиси эса ҳозирда вақтинчалик изоляторда сақланмоқда.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.