«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Яна бир давлат декабргача қатъий карантинга қайтди

Ирландия ҳукумати коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли мамлакатда 6 ҳафталик карантин киритишга қарор қилди. Карантин 21 октябрдан бошлаб амал қилади. Мамлакатда максимал даражадаги эпидемиологик хавф эълон қилинди.  

Карантин доирасида озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари, барча дўконлар ёпилади, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, фитнес клублар ишлашдан тўхтайди. Умумий овқатланиш объектлари таомларни ўзи билан олиб кетиш ёки уйга етказиб беришгагина ишлайди. Фуқароларга уйларидан 5 кмдан кўпроққа узоқлашиш тақиқланади. Шу билан бирга, болалар боғчалари, мактаблар ва қурилиш объектлари фаолиятини давом эттираверади. 

Шунингдек, ҳукумат фуқаролардан алоқаларни чеклашга чақирган.

Карантин муддати якунлангач, вазият баҳоланиб, кейинги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилинади.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 18 октябрда 1,2 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Жами касалланиш ҳолатлари сони 50 мингга яқинлашиб қолган, вирус 1852 ирланднинг ҳаётига зомин бўлган.  

Aniq.uz

Comments are closed.