«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Энг кичик Aston Martin янги ҳолатидан ҳам қимматроқ нархда сотувга қўйилди (фото)

Aston Martin Works сайтида 19,3 минг километр йўл босган ноёб Cygnet сити-кар сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Ҳозирда ишлаб чиқарилмайдиган модель 36,7 минг фунт стерлингга баҳоланган, деб хабар беради Motor.

Фото: Aston Martin Works

Aston Martin ўзининг энг кичкина модели — Cygnet’ни 2013 йилда ишлаб чиқаришдан тўхтатган ва ҳозирга қадар ноёб машина баъзи-баъзида минилган автомобиллар сотиладиган сайтларда пайдо бўлиб қолади. Сити-кар уч йил давомида ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг нархи 30 минг фунт атрофида бўлган — Toyota iQ’дан уч баробар қиммат.

Фото: Aston Martin Works

Cygnet IQ’дан кузовининг олд қисмини анъанавий Aston Martin моделлариники каби жиҳозланиши, радиатор панжараси ва V12 Vantage услубидаги вентиляцион қирқимлари билан ажралиб туради. У 98 от кучига эга 1,3 литрли бензин мотори билан жиҳозланган.

Фото: Aston Martin Works

Бир неча йилгина давом этган ишлаб чиқариш давомида бутун дунё бўйлаб 300 нусха Cygnet сотилган — бу режалаштирилган кўрсаткичдан 80 фоизга ёмонроқ бўлиб чиққан. Эндиликда сити-карлардан бири дастлабки нархидан ҳам қимматроқ қийматда сотувга қўйилди.

Фото: Aston Martin Works

Фото: Aston Martin Works

Фото: Aston Martin Works

Фото: Aston Martin Works

Фото: Aston Martin Works

2018 йилда Aston Martin Cygnet’нинг V шаклига ўхшаш «саккизлик» двигателига эга алоҳида версиясини тақдим этганди. 436 от кучи ва 490 Нм айланувчи моментга эга 4,7 литрли двигатель соатига 100 километрга 4,2 сонияга эриша олган. Максимал тезлиги эса 274 км/соат.

Манба: Daryo.uz

Comments are closed.