«Ювентус» Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида Киевнинг «Динамо»сига қарши ўйинга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини маълум қилди.
Андреа Пирло қайдномага 19 нафар футболчини киритди. Мазкур учрашувни Криштиану Роналду коронавирус юқтириб олганлиги сабаб ўтказиб юборади.
Шунингдек, жароҳат сабаб ҳимоячи Маттейс де Лигт ҳам туринликларга ёрдам бера олмайди.
«Динамо Киев» — «Ювентус» учрашуви 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:55 да бошланади. Ўйин ва ундаги голларни бу ерда томоша қилиб бориш мумкин — ҳавола.
манба: Daryo.uz