«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Зангиотада ёнма-ён жойлашган учта уйда ёнғин чиқди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ёнма-ён жойлашган учта уйда чиққан ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 20 октябрь соат 07:19 да туманнинг «Алоқа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир неча дақиқа фарқи билан қўшни бўлган учта уйда кетма-кет ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб келган.

«Соат 08:05 да ёнғин ўраб олинган бўлса, 08:33 да тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин ҳодисаси уйларнинг 400 метр квадрат қисмига зарар етказган. Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмаган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ пойтахтнинг Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин кузатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган 2019—2020 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида 6805 та ёнғин содир бўлиб, оқибатда 82 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 139 нафар инсон куйиш тан жароҳатини олган.

Manba: Daryo.uz

Comments are closed.