«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қашқадарё вилоятида қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Қашқадарё вилоятида бир қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фарҳод Очилов

Фарҳод Очилов Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ф. Очилов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Тўхтамурод Пакиров

Тўхтамурод Пакиров Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Т. Пакиров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори лавозимида ишлаб келган.

Наргиза Самадова

Наргиза Самадова Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудири этиб тайинланди.

Н.Самадова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қарши шаҳар халқ таълими бўлимининг ижтимоий фанлар методисти лавозимида ишлаган.

Comments are closed.